Атом сувости кемасида “секс-видео” олган ҳарбийлар қўлга тушди

CC0 / Unsplash / Romina FaríasДевушка. Иллюстративное фото
Девушка. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Oбуна бўлиш
Ҳарбий хизматчилар Буюк Британия Қироллик ҳарбий-флотига қарашли атом сувости кемасида студия ташкил қилгани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Буюк Британия Қироллик ҳарбий-флотида катта жанжал: лейтенант-аёл ва унинг севгилиси ўта махфий атом сувости кемасида “катталар учун видео”ни тасвирга олгани аниқланди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар қилди.
Большая дизель-электрическая подводная лодка Волхов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2020
Кучли торпеда: National Interest Россия сувости кемасидан ҳайратда қолди
Нашр ёзишича, Клэр Женкинс ва етакчи денгизчи Лиам Доддингтон сувости кемасида катта бир студияни ташкил қилишган экан. Британиялик аёл видеони OnlyFans ижтимоий тармоғида жойлаштирган, у ерда обуначилар эротик мазмундаги контентни кўриш учун пул тўлайди.
Таъкидланишича, жуфтлик Клайд денгиз базасида, Шотландиянинг Глазго шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Фаслейн базасида ҳарбий хизмат ўтаган. Айна шу ерда Буюк Британиянинг денгиз флотининг ўта махфий атом сувости кемалари жойлашган.
"Қўмондонлар бунга ишонишмаяпти. Ахир, бу Британия флоти хавфсизлиги учун турли хавф-хатарларга олиб келиши мумкин", - дейди ҳарбий-денгиз флотидаги манба.
Ҳарбий-денгиз базаси раҳбарияти тергов олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0