ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Дунёнинг ўнлаб давлатлари "Спутник V" вакцинаси ортида навбатда турибди, деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова.
"Бугунги кунда Россия вакцинасининг самарадорлиги - бу тасдиқланган факт. Мен буни мақтаниш учун айтмаяпман, бу ҳақида ҳамма гапирмоқда. Дунёнинг турли бурчакларидан барча континентларда давлатлар унга навбатда турибди", - деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, Lancet тиббий журнали бир неча кун олдин "Спутник V" вакцинасининг учинчи босқичи самарали якунлангани ҳақида мақола чоп этган эди. Унда айтилишига кўра, клиник синовларнинг III босқичида 20 мингдан ортиқ киши иштирок этган ва вакцина юқори хавфсизлик ва 91,6 % самарадорлик кўрсатган.
Россияда "Спутник V" ишлаб чиқариш ҳажми ой сайин ошиб бормоқда. Хусусан январ ойида 7 миллион доза ишлаб чиқарилган бўлса, Февралда 11 млн, март ойида 15 млн доза ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Бугунги кунда Россияда ушбу вакцина билан эмланган фуқаролар сони 3 миллион кишидан ошиб кетди. Шунингдек "Спутник V" дунёнинг 21 давлатида рўйхатдан ўтказилган ва фойдаланишган рухсат берилган: Беларусь, Аргентина, Боливия, Сербия, Алжир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Мўғулистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея, Тунис, Арманистон, Мексика, Никарагуа, Босния ва Герцеговина, Мьянма ва Ливан.
Ундан ташқари "Спутник V" вакцинасини Қозоғистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳиндистонда айни дамда йўлга қўйилмоқда. Германия ҳам Россия билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшма штаби бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров Тожикистон Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган КХШТ видеоконференциясида минтақавий хавфсизликка асосий таҳдидларни санаб ўтди.
Афғонистон ҳудудида радикал исломий ва террористик гуруҳларнинг борлиги аввалгидек хавотир ўйғотмоқда. “Толибон”* исломий ҳаракати Афғонистон ҳудудида энг кўп сонли гуруҳ ҳисобланади.
Ҳозир унинг сафида 70 мингдан ортиқ жангари мавжуд. Экстремистлар катта ҳудудларни назорат қилиб, шимолий, жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда фаоллик кўрсатмоқда.
"Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош минтақалардаги отрядларнинг умумий сони 15 минг кишини ташкил этади", - дейди КХШТ қўшма штаби раҳбари.
Минтақа хавфсизлигига яна бир таҳдид - бу "Ислом давлати" халқаро террорчилик уюшмасининг “Вилоят Хуросон”* гуруҳи Афғонистондаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Бугунги кунда жангарилар сони 4 минг кишини ташкил қилади.
"Улар Марказий Осиё давлатларини босиб олиш учун плацдарм яратиш мақсадида Тожикистон ва Покистон билан чегарадош минтақалар устидан назорат ўрнатишга интилмоқда", - деб хулоса қилди генерал-полковник.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Арманистон Бош штаби бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар қилмоқда.
Баёнотда ёзилишича, мамлакат Бош штаби штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряннинг лавозимидан озод қилишини юзасидан қатъий норозилик билдиради.
Ҳарбийлар унинг ишдан олиш тўғрисидаги қарор Арманистон миллий ва давлат манфаатларини инобатга олмаган ҳолда, фақат шахсий адоват асосида қабул қилинган деб ҳисоблашади.
“Бундай оғир шароитларда бундай қарор давлатга қарши ва масъулятсизлик ҳисобланади”, - дейилган баёнотда.
Бош штаб Пашинянни ўз халқига қарши куч қўллашдан огоҳлантирган.
Пашинян бўлиб ўтаётган ҳодисаларни давлат тўнтарилишига уриниш деб атади ва тарафдорларини Еревандаги майдонга чиқишга давъат этди.
Кейинчалик Арманистон бош вазири Қуролли кучлар унинг истеъфосини талаб қилгандан сўнг Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан.
2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.
ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади.
Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган.
ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади.