Москва қалин қор остида қолди - фото

823
(Янгиланган 21:47 13.02.2021)
Москвада 56 сантиметр, бу қиш бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич. Қор қопламининг баландлиги 65 йил олдинги рекордни янгилаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Москвада қор қопламининг баландлиги 65 йил олдинги рекордни янгилаши мумкин. Москва вилоятида бундан ҳам кўпроқ қор ёғди. Фобос об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Михаил Леус бу ҳақда РИА Новостига хабар берди.

© Sputnik / Евгений Биятов
Снегопад в Москве
"Москвада 56 сантиметр, бу қиш бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич. Москвада охирги марта бундай 2013 йил март ойида бўлган. Баландлик бўйича 13 февралдаги рекордни янгилашимиз мумкин. 1956 йилда Москвада қор қоплами 60 сантиметр бўлган", - деди агентлик суҳбатдоши.

Шанба куни эрталаб Москвада кунлик рекорд ҳам қайд этилди - 15 миллиметр, бу метеорологларнинг 2019 йилда қайд этган олдинги энг юқори кўрсаткичидан 1,4 миллиметрга кўп.

© Sputnik / Евгений Биятов
Снегопад в Москве

Эрталаб соат олтидан йўлларда кўп километрли тирбандликлар юзага келди. Тирбандлик 9 баллни ташкил этди. Сутка давомида 387 та юк машинасини қор уюмларидан олиб чиқди.

823
Теглар:
рекорд, об-ҳаво, қор, Москва, Россия

Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди

674
(Янгиланган 19:24 03.03.2021)
Америкалик актриса Ким Кардашьян сартарош-стилист олдида ухлаб қолгани акс этган сурат интернетда тарқалди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда америкалик актриса Ким Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолиши акс этган сурат пайдо бўлди. Юлдузнинг стилисти Крис Эпплтон суратни Instagram’даги саҳифасида жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Chris Appleton (@chrisappleton1)

Суратда креслода ухлаб қолган Кардашьян тасвирланган.

“Ким, мен сени севаман”, - деб ёзган стилист сурат остида.

Сурат тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Айни пайтда фойдаланувчилар турли мазмундаги изоҳларни қолдиришмоқда, суратга кўплаб мемлар тайёрланди.

Юлдузнинг ўзи ҳам сурат ҳақида билиб қолди. У жанжал кўтариш ўрнига, умумий флэшмобга қўшилди ва ўз аккаунтига суратни жойлаштирди.

Айни пайтда сурат 170 мингдан ортиқ лайк тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, февралда Ким Кардашьян турмуш ўртоғи хонанда Канье Уэст билан ажрашишга ариза топширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Эр-хотин мулкий низоларни ҳал қилиш бўйича келишувга эришиш йўлида катта ютуқларга эришган.

Ким Кардашьян ва Канье Уэст 2014 йилда турмуш қуришган. Жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор. Канье Уэст Кардашьяннинг учинчи турмуш ўртоғи ҳисобланади.

674
Теглар:
Ким Кардашьян, АҚШ

COVID-19га тест-маълумотнома билан ЕОИИга киритишга рухсат бериш таклиф қилинди

235
(Янгиланган 15:33 03.03.2021)
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ЕОИИга аъзо-давлатлари ҳудудига COVID-19 га IgG антитаначалар борлиги ҳақидаги маълумотнома билан фуқароларни киритишга рухсат беришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ЕОИИга аъзо-давлатлари ҳудудига COVID-19'га IgG антитаначалар борлиги ҳақида маълумотнома ёки ПЦР-тест салбий натижа билан фуқароларни киришга рухсат беришни таклиф қилди. Бу ҳақда авиа-йўловчи ташишларни қайта тиклаш бўйича профилактика чора-тадбирлар услубий қўлланма лойиҳасида айтилган.

"Ҳаво кемасида хориждан келган шахслар, ЕОИИ аъзо-давлат қонунчилиги билан белгиланган шахслардан ташқари, антитаначаларга лаборатория текширувидан ижобий натижа билан ўтган IgG маълумотномасини тақдим этиши зарур", - дейилган лойиҳада.

Ҳужжатда ёзилишича, ЕОИИ ҳудудига кириш учун иттифоқ фуқаролари COVID-19га ПЦР-услубида лаборатория текшируви, салбий натижа қайд этилган тест-маълумотномани ҳам (давлат чегарасини кесиб ўтишдан 72 соат олдин олинган бўлиши керак) тақдим этишлари мумкин.

Агар ЕОИИ давлатларига келаётган шахслар тегишли ҳужжатларга эга бўлмаса, улар тестдан ўтиш учун юборилади, натижа олингунга қадар, фуқаролар ўзини-ўзи яккалаш режимига риоя қилишлари шарт.

Шу пайтда, маълумотнома мавжудлигига қарамай, нафас олиш инфекциялари асоратлари бўлган кишилар, COVID-19 учун тест натижаларини олингунга қадар шифохонага ётқизилиши мумкин.

235
Теглар:
ЕОИИ, коронавирус пандемияси, коронавирус, Ўзбекистон, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

194
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

194
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон