“Бунёдкор”нинг бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди

© “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
"Бунёдкор" ушбу мавсумда 18 та ўйинда 29 та тўп ўтказиб юборган ва Суперлигада 5-ўриндан 9-ўринга тушиб кетган.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ва бош мураббийи Виктор Карпенко лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида клуб раҳбарияти, футболчилар ва фан клуб аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда футбол клубига барча шароитлар яратиб берилганига қарамай кутилган натижани бермаётгани, бунга сўнгги вақтларда, асосий жамоанинг кўрсатаётган уйинлари ва эришган натижаларидан ҳам кўриш мумкинлиги, хусусан, Суперлига жорий мавсумининг 18-туридан сўнг жамоа 20 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бораётгани танқид остига олинган.
© “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
Таъкидланишича, 18 та ўйинда 20 та гол урилган бўлса, 29 та тўп ўтказиб юборилган. Суперлиганинг 2021 йил мавсумида жамоа 18-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турган эди. Тўплар нисбати эса + 12 бўлган.
Меҳриддин Абдуллаев ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, “Бунёдкор” ўзи тарихидаги энг шармандали ҳолатга тушиши, ачинарлиси эса Суперлигани жорий йил якуни билан тарк этиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
© “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
Шундан сўнг клуб директори Улуғбек Мирзаев ҳамда асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенконинг ўз вазифаларини етарли даражада бажармаётгани урғуланиб, клуб директори Улуғбек Мирзаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига “Бунёдкор” Академияси директори Азиз Ҳайдаров тайинланган.
© “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
Асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенко ўрнига “Бунёдкор” U-21 жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович тайинланади.
Академия раҳбари сифатида шу кунга қадар фаолият юритиб келган Азиз Ҳайдаровнинг клуб бош директори бўлгани сабаб, “Бунёдкор” академияси директорлигига, Академияда фаолият юритиб келаётган Ислом Аҳмедов тайинланган.
© “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
“Бунёдкор” футбол клуби бош директори ва бош мураббийи ишдан бўшатилди
“Барча тайинланаётган мутахассислар катта тажрибага эга ҳамда “Бунёдкор” клубида ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Улардан клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан хулоса қилган ҳолда, қисқа муддатда клуб фаолиятини соғломлаштириш, натижаларни яхшилаш, ислоҳотларни амалга ошириш орқали Осиё ва юртимиз футболидаги нуфузини оширишлари талаб этилади”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0