ТОШКЕНТ, 02 окт — Sputnik. Кувайтнинг “Jazeera Airways” авиакомпанияси Кувайт-Наманган йўналишида парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.1 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 6:32 да авиакомпаниянинг самолёти Наманганга келиб қўнган.Мунтазам рейслар ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.2021 йил баҳоридан буён “Jazeera Airways” Кувайт-Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириб келмоқда.Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларининг “Flydubai” авиакомпанияси Дубай-Наманган-Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйгани хабар қилинган эди.
Мунтазам рейслар ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
2021 йил баҳоридан буён “Jazeera Airways” Кувайт-Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларининг “Flydubai” авиакомпанияси Дубай-Наманган-Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйгани хабар қилинган эди.