Қисқа метражли ўзбек фильми Қозоғистонда совриндор бўлди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВо время съемок фильма
Во время съемок фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
Фильм “Debut start 2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида суратга олинган.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Монтаж” қисқа метражли бадиий фильми Қозоғистондаги “Бастау” бутун дунё талабалар ҳамда дебютантлар кинофестивалида “Netpac” совринини қўлга киритди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фильм “Debut start 2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида суратга олинган.
Кинокартина oиланинг муқаддас экани ҳақида бўлиб, Кимки оилани қадрламаса, охир-оқибат уни йўқотиши очиб берилган. Фильмда бир-бирини тушуна олмаган ва ҳозир алоҳида яшаётган оила аъзоларининг ҳаёти ҳақида ҳам ҳикоя қилинади. Оиланинг барча аъзолари ҳам мукаммал эмас. Тақдир ғилдираги уларни турли манзилларга сочиб юборган бўлса-да, улар оилавий учрашувни кутишади ва хоҳлашади. Фильмда қаҳрамон бузилган оилани тиклашга уриниши акс этган. У ҳаётдан ҳақиқий санъат асарини излайди. Лекин уни топа олмайди ва у ҳар бир қариндошининг олдига бориб, уларни суратга олади. Шундан сўнг, у дунёдаги энг гўзал санъат бу оила эканлигини тушунади.
Сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, постановкачи режиссёр Дилшодбек Усмонов, постановкачи оператор Камолиддин Зиёвуддинов, постановкачи рассом Рустам Шоянов, картина директори Илҳом Абсаломов, бадиий раҳбар Тўйчи Аҳмедов.
Мазкур фильм, шунингдек, Гонконгда олий ўқув юртлари ўртасидаги “Global University Film Awards 2022” фестивали, Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтган “Vienna International Film Awards” кинофестивали, Москва премьераси” халқаро кинофестивали ҳамда Марокашда ўтказилган VII “Tetauon” халқаро фильм мактаблари кинофестивалиda ҳам иштирок этган ва турли йўналишларда тақдирланган эди.
Янгиликлар лентаси
0