Аёллар колониясида концерт ташкил этилди - видео

© МВД УзбекистанаКонцерт в женской колонии. Архивное фото
Концерт в женской колонии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги 21-сонли аёллар колониясида 8-март байрами муносабати билан "Ўзбекконцерт" билан ҳамкорликда концерт ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар колониясида байрам ташкил этилди, деб хабар қмлмоқда MY5 телеканали.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган 21 сон аёллар колониясида жазо ўтаётган опа-сингиллар учун концерт дастури бўлиб ўтди.
"Ўзбек концерт" Давлат корхонаси Зангиота тумани бўлими билан ҳамкорликда байрам шодиёнаси ташкил этилди. Унда маҳкума аёллар ўзлари олдиндан тайёрлаган саҳна кўринишлари-ю рақслари билан иштирок этган бўлса, таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага бирдай аъло кайфият улашди.
Хабарда айтилишига кўра, аёллар колонияси ва Ҳунарманд уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, уюшма мутахассислари ушбу колонияга ташриф буюриб, маҳкумаларга турли-туман ҳунарларни ўргатишмоқда. Колонияда тикувчилик цехи ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0