Япония полицияси "суши-террорчилар"ни қўлга олди

Суши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2023
Oбуна бўлиш
Суши террорчилик - ресторанларида атайлаб ногигиеник хатти-ҳаракатлар содир этиш ва буни видеога олиб интернетда тарқатиш.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Япония полицияси суши-террорчиликда айблаб бир неча кишини ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда маҳаллий нашрларга асосан RT.
Кёдо агентлиги хабар беришича, ана шундай айблов билан уч киши ҳибсга олинган. Уларга бизнесга зарар етказиш айблови қўйилган. Ҳибсга олинганлар орасида ўтган ой бошида Нагоя марказидаги Кура Суши ресторанида умумий шиша соя соусидан ичган 21 ёшли ҳомий ҳам бор. Яна икки мижоз, 19 ёшли ўғил ва 15 ёшли қиз ҳам унинг оғзига бир шиша соя соуси тутиб тургани акс этган ўн сониялик видеони баҳам кўришга ёрдам бергани учун ҳибсга олинган.

"Бундай ўйламасдан қилинган ҳаракатлар ... мижозларимиз билан ўрнатган ишонч асосларини бузади ва биз бундай ҳаракатлар жиноят эканлигини кенг миқёсда англаш бошқаларни бундан қайтаришига чин дилдан умид қиламиз", - дейилади Кура Суши баёнотида.

Сўнгги пайтларда Япония суши ресторанларида "суши террорчилик" ҳолатлари учрай бошлади. Бунда бир гуруҳ ёшлар Япониянинг конвейерли суши ресторанларида атайлаб ногигиеник хатти-ҳаракатлар содир этади ва буни видеога олиб интернетда тарқатади. Оқибатда мижозлар бундай жойларга кирмай қўяди.
Гигиена билан боғлиқ ҳодисалар, жумладан, ўсмир чой пиёласини токчага қўйишдан олдин унинг четини ялаб, сўнгра конвейерда ўтаётган суши пластинкасига тупуригини артиб қўйгани – шу йил бошида маълум бўлди.
Суши ресторанлари "суши-террорчилар" ҳаракатларидан жиддий зарар кўра бошлаганидан сўнг, улар залларда кузатув камералари ўрнатишди ва қўриқчилар ёшллашга мажбур бўлишди.
Японияда официантсиз ишлайдиган конвейерли суши ресторанлари жуда оммавий. Чунки бундай жойда таомлар мижозлар столи ёнидан автоматик лента орқали айланиб ўтаверади, мижоз керагини танлаб олади. Соя соуси, пиёлалар ва бошқа буюмлар шунчаки стол устида туради. Бундай ресторанларда нархлар одатдагиган пастроқ бўлади. Японияла илк бор конвейерли суши ресторани 1958 йилда пайдо бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0