Кучли ёмғирлар сабаб айрим ҳудудларга сел келиши мумкин — рўйхат

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишПогода дождь
Погода дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, 18-21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб айрим ҳудудларга сел келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, 18-21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб қуйидаги ҳудудларга сел келиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳри.
Хабарда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Янгиликлар лентаси
0