Ўзгидромет 9 та вилоятга сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

© Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати Косонсой туманига сел келди
 Косонсой туманига сел келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Oбуна бўлиш
29-31 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик туфайли сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида 29-31 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик туфайли сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев маълум қилди.
Хусусан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0