Ўзгидромет 9 вилоят аҳолисини огоҳлантирди

© Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлигиКосонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди
Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2023
Oбуна бўлиш
5-7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 5-6 май кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шу билан бирга 5-7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
5-7 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Янгиликлар лентаси
0