https://sputniknews.uz/20230522/moynoq-rally-muynak-ekstremal-avtomobil-musobaqalari-35192383.html
Мўйноқда халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари ўтказилади
Мўйноқда халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу мусобақада 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикл ва 10 дан зиёд баггиларда умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
2023-05-22T12:16+0500
2023-05-22T12:16+0500
2023-05-22T12:27+0500
туризм
қорақалпоғистон
ўзбекистон
мўйноқ тумани
автомобил
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/16/35192752_0:0:961:540_1920x0_80_0_0_07fc06c7f7606450730f93dbdfe92b6c.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги маълум қилди.Таъкидланишича, туристларни Қорақалпоғистонга бўлган саёҳат сафарини узайтириш мақсадида бу йилги тадбир жараёнлари 4 кун давом этади. Кундузги вақтлари спорт автомобиллари, багги ва мотоциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтади, кечқурун машҳур диджейларнинг электрон мусиқий концерт дастурлари ташкиллаштирилади.Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги экстремал (йўлсиз) ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс мусобақалари эса махсус трассада ўтказилади.
ўзбекистон
мўйноқ тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/16/35192752_1:0:853:639_1920x0_80_0_0_b2578595e7cac0dd32feefbf12e191e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
мўйноқ “rally muynak” экстремал автомобиль мусобақалари
мўйноқ “rally muynak” экстремал автомобиль мусобақалари
Мўйноқда халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари ўтказилади
12:16 22.05.2023 (янгиланди: 12:27 22.05.2023) Ушбу мусобақада 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикл ва 10 дан зиёд баггиларда умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги
маълум қилди. Мусобақа, нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади. Ушбу мусобақада 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикл ва 10 дан зиёд баггиларда умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, туристларни Қорақалпоғистонга бўлган саёҳат сафарини узайтириш мақсадида бу йилги тадбир жараёнлари 4 кун давом этади. Кундузги вақтлари спорт автомобиллари, багги ва мотоциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтади, кечқурун машҳур диджейларнинг электрон мусиқий концерт дастурлари ташкиллаштирилади.
Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги экстремал (йўлсиз) ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс мусобақалари эса махсус трассада ўтказилади.