Выборы Президента Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон

Ўзбекистонда шу кунгача президентликка номзодлар ким бўлган ва улар ҳозир қаерда?

Ўзбекистоннинг Мустақиллиги эълон қилинганидан сўнг, мамлакатда 1991, 2000, 2007, 2015, 2016, 2021 йилларда президент сайловлари ўтказилган. 2023 йил бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайлови еттинчиси ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Мустақиллиги эълон қилинганидан сўнг, мамлакатда 1991, 2000, 2007, 2015, 2016, 2021 йилларда президент сайловлари ўтказилган. 2023 йил бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайлови еттинчиси ҳисобланади.

1991 йил

1991 йил декабрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловида Ислом Каримов 86 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган.

2000 йил

2000 йил 9 январь

Президент сайловида Фидокорлар миллий демократик партиясидан Ислом Абдуғаниевич Каримов ва Ўзбекистон Халқ Демократик партиясидан Абдулҳафиз Марахимович Жалолов номзодлари илгари сурилган.

Номзодларнинг сайловдаги натижалари:

Ислом Каримовга 11 млн 147 минг 621 сайловчи (91,90%) овоз берган.

Абдулҳафиз Жалоловга 505 минг 161 сайловчи (4,71%) овоз берган.

Номзодлар ҳозир қаерда?

Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг биринчи президенти, 2016 йил вафот этган;

Абдулҳафиз Жалолов – 1993-2001 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтига раҳбарлик қилган. Шундан сўнг Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Олий педагогика институти профессори лавозимларида ишлаган. 2019 йил вафот этган.

2007 йил

2007 йил 23 декабрь

Президент сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан Аслиддин Ашурбоевич Рустамов, сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидов, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедова номзодлари илгари сурилган.

Номзодларнинг сайловдаги натижалари:

Ислом Каримовга 13 млн 8 минг 357 нафар сайловчи (88,1%) овоз берган;

Аслиддин Рустамовга 468 минг 64 нафар сайловчи (3,17%) овоз берган;

Акмал Саидовга 420 минг 815 нафар сайловчи (2,85%) овоз берган;

Дилором Тошмуҳамедовага 434 минг 111 нафар сайловчи (2,9%) овоз берган.

Номзодлар ҳозир қаерда?

Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг биринчи президенти, 2016 йил вафот этган;

Аслиддин Рустамов – 2007-2012 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки”да протокол бошкармасида бош мутахассис лавозимида ишлайди;

Акмал Саидов – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари;

Дилором Тошмуҳамедова – Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.

2015 йил

2015 йил 29 март

Президент сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Акмал Холматович Саидов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов, "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Мажитович Умаров номзодлари илгари сурилган.

Номзодларнинг сайловдаги натижалари:

Ислом Каримовга 17 млн 122 минг 597 нафар сайловчи (90,39%) овоз берган;

Акмал Саидовга 583 минг 309 нафар сайловчи (2,92%) овоз берган;

Ҳотамжон Кетмоновга 552 минг 309 нафар сайловчи (2,92%) овоз берган;

Наримон Умаровга 389 минг 24 нафар сайловчи (2,05%) овоз берган.

Номзодлар ҳозир қаерда?

Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг биринчи президенти, 2016 йил вафот этган;

Акмал Саидов – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари;

Ҳотамжон Кетмонов – Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

Наримон Умаров – Олий Мажлис Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси.

2016 йил

2016 йил 4 декабрь

Президент сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Сарвар Садуллаевич Отамуродов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов, "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Мажитович Умаров номзодлари илгари сурилган.

Номзодларнинг сайловдаги натижалари:

Шавкат Мирзиёевга 15 млн 906 минг 724 нафар сайловчи (88,61%) овоз берган;

Сарвар Отамуродовга 421 минг 55 нафар сайловчи (2,35%) овоз берган;

Ҳотамжон Кетмоновга 669 минг 187 нафар сайловчи (3,73%) овоз берган;

Наримон Умаровга 619 минг 972 нафар сайловчи (3,46%) овоз берган.

Номзодлар ҳозир қаерда?

Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистоннинг амалдаги президенти;

Сарвар Отамуродов – Молия институтининг "Ижтимоий фанлар" кафедраси профессор ўқитувчиси;

Ҳотамжон Кетмонов – Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

Наримон Умаров – Олий Мажлис Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси.

2021 йил

2021 йил 24 октябрь

Президент сайловида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдурахимович Абдуҳалимов, Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Наимович Обломурадов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Алишер Келдиевич Қодиров, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Максуда Азизовна Варисова,Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодлари илгари сурилган.

Номзодларнинг сайловдаги натижалари:

Баҳром Абдуҳалимовга 549 минг 766 нафар сайловчи (3,39%) овоз берган;

Нарзулло Обломурадовга 670 минг 641 нафар сайловчи (4,14%) овоз берган;

Алишер Қодировга 888 минг 513 нафар сайловчи (5,48%) овоз берган;

Мақсуда Варисовага 1 075 016 нафар сайловчи (6,63%) овоз берган;

Шавкат Мирзиёевга 12 988 964 нафар сайловчи (80,12%) овоз берган.

Номзодлар ҳозир қаерда?

Баҳром Абдуҳалимов – “Адолат” СДП раиси;

Нарзулло Обломурадов – Табиат ресурслари вазири ўринбосари;

Алишер Қодиров – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, "Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг раҳбари;

Мақсуда Варисова – Халқ демократик партияси раиси ўринбосари;

Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистоннинг амалдаги президенти.

2023 йил

2023 йил 9 июль

Муддатидан илгари президент сайловида илгари сурилган номзодлар:

Абдушукур Худойкулович Ҳамзаев – 2022 йилдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси.

Иноятов Улуғбек Илясович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг раҳбари.

Маҳмудова Робахон Анваровна – Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси. Айни вақтда судьялик ваколатлари тўхтатилган.

Шавкат Миромонович Мирзиёев – Ўзбекистоннинг амалдаги президенти.

Бошланишига қайтишАсосий саҳифага ўтиш
Янгиликлар лентаси
0