Индонезия Конституциявий суди делегацияси Ўзбекистонга келади

© ИА "Дунё"Индонезия Конституциявий суди делегацияси
Индонезия Конституциявий суди делегацияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, 15-18 июнь кунлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси ва Конституциявий судда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугун Индонезия Конституциявий суди судьяси Вахидуддин Адамс бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Таъкидланишича, 15-18 июнь кунлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси ва Конституциявий судда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Делегация аъзолари ташриф давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда ташаббусли бюджет амалиёти тажрибаси билан ҳам танишади.
Янгиликлар лентаси
0