Ўзбекистонда Россиянинг қайси ОТМларига ўқишга кириш мумкин – манзил ва қабул муддатлари

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Филиал МГУ им. Ломоносова в Ташкенте
Ташкент. Филиал МГУ им. Ломоносова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилда Тошкентда Санкт-Петербург давлат университети филиалининг очилиши режалаштирилмоқда
Айрим олий ўқув юртлари абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишни бошлаган, бошқалари 20 июндан қабулни бошлайди. Таълим йўналишлари ва ҳужжатларни топшириш муддатлари ҳақида Sputnik материалидан билиб олинг.
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали (МГУ)
— Амалий математика ва информатика факультети
— Психология факультети
— Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши
— “Филология” йўналиши (рус тили ва адабиёти)
Веб-сайт: https://msu.uz/
Манзил: Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 22-уй.
Тел.: (+99871) 232-28-11, (+99871) 232-28-22.
Ҳужжатлар 20 июндан 10 июлгача қабул қилинади.
Д. И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
— Кимёвий технология
— Техносфера хавфсизлиги
— Материалшунослик ва материаллар технологияси
— Материалларга ижодий ишлов бериш технологияси
Веб-сайт: https://muctr.uz/ru
Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-4, 47-уй.
Телефон: (+99855) 503-30-54, (+99855) 503-30-45, (+99897) 477-70-67, (+99893) 882-88-20.
Ҳужжатлар 15 июлгача қабул қилинади.
Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкент шаҳридаги филиали
Бакалавриат
— “Юриспруденция” йўналиши — “Халқаро хусусий ва фуқаролик ҳуқуқи”
— “Бизнес-информатика” йўналиши — “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва моделлаштириш”
Магистратура
— “Менежмент” йўналиши — “Халқаро товар-хом ашё ва энергетика бозорлари”
— “Тадбирлар менежменти ва туризм (event-менежмент)”
— “Бизнес-информатика” йўналиши — “Халқаро бизнесда тизимли таҳлил”
— “Юриспруденция” йўналиши — “Халқаро хусусий, тижорат ва молиявий ҳуқуқ”
Веб-сайт: https://uzb.mgimo.ru
Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 47-уй.
Тел.: (+99871) 207-32-57, (+99871) 207-32-56, (+99871) 207-32-54.
Бакалавриатга 18 июлгача, магистратурага 30 августгача ҳужжатлар қабул қилинади.
“МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиали
Бакалавриат ва мутахассислик
— Кончилик
— Металлургия
— Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш
Веб-сайт: https://misis.uz/
Манзил: Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 56-уй.
Тел.: (+99870) 614-34-13. Ҳужжатлар 11 июлгача, иккинчи босқичда 20 июлгача – кириш имтиҳонлари жадвалига мувофиқ қабул қилинади.
Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали
— Рақамли иқтисодиёт ва молия факультети
— Иқтисодиёт ва бизнес факультети
Веб-сайт: https://reu.uz/
Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Ялонғоч массиви, Шаҳриобод кўчаси, 3-уй.
Тел.: (+99871) 262-43-50.
Ҳужжатлар 20 июлгача қабул қилинади.
С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент шаҳридаги филиали (ВГИК)
— Продюсерлик: Кино ва телевидение продюсери
— Драматургия: Кинодраматург
— Актёрлик санъати
— кино ва телевидение режиссёрлиги
— Кинооператорлик
Веб-сайт: vgik.uz
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1-уй.
Тел: +(99899) 363-92-57, (+99871) 277-89-98.
Ҳужжатлар 15 июлгача қабул қилинади.
Астрахан давлат техника университети Тошкент вилоятидаги филиали
— Ҳайвонлардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари
— Сув биоресурслари ва аквакултура
— Экология ва табиатдан фойдаланиш
— Иқтисодиёт
Веб-сайт: astutr.uz
Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй.
Тел.: (+99855) 503-01-27.
Ҳужжатлар 20 июндан 22 августгача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари санаси ва жойи astutr.uz сайтида эълон қилинади.
А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент шаҳридаги филиали
— Бошланғич таълимда чет тилини ўқитиш
— филология таълими (рус тили)
— Бошланғич таълим
— Психология ва ижтимоий педагогика (болалар психологияси)
— мактабгача таълим
— Сурдопедагогика (эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг бошланғич таълими)
— Олигофренопедагогика (ақли заиф болаларни ўқитиш)
— Инсон психологияси ва ижтимоий таъсир
— Рус тилини чет тили ва маданиятлараро мулоқот сифатида ўқитиш назарияси ва методикаси
Манзил: Тошкент ш., Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 64-уй.
Тел.: +998(95) 114-39-14, +998(95) 114-29-14.
Ҳужжатлар 20 августгача қабул қилинади.
“МЭИ” Миллий тадқиқот университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
Бакалавриат
Кундузги таълим
— Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси
— Электроэнергетика ва электротехника
— Электроника ва наноэлектроника
— Иқтисодиёт
— Менежмент
— Сифат бошқаруви
— Техник тизимларда бошқарув
Сиртқи таълим
— Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси
— Электроэнергетика и электротехника
—Иқтисодиёт
— Менежмент
— Сифат бошқаруви
— Техник тизимларда бошқарув
Веб-сайт: https://mpei.uz/ru/
Манзил: Олмазор тумани, Ёғду кўчаси, 1-уй.
Тел.: (95) 145-77-43, (95) 145-77-42
Ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.
МИФИ Миллий ядровий тадқиқот университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
— Табиий-илмий фанлар кафедраси
— Ядровий физика ва иссиқлик физикаси кафедраси
— Электр ва иссиқлик энергетикаси кафедраси
— Гуманитар фанлар ва жисмоний тарбия кафедраси
Веб-сайт: https://tashkent.mephi.ru/
Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси, 1-уй.
Тел.: (+99871) 231-91-80.
Ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.
И. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (Миллий тадқиқот университети) Тошкент шаҳридаги филиали
— Геологик қидирув технологияси
— Нефт ва газ иши
— Нефт ва газ техникаси ва технологияси
— Иқтисодиёт
— Менежмент
Веб-сайт: https://gubkin.uz/
Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 34-уй.
Тел.: (+99871) 200-01-56.
Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнгача.
Қозон федерал университети Жиззах шаҳридаги филиали
— Даволаш иши
— Стоматология
— Фармация
— Тиббий биокимё
— Дастурий таъминот муҳандислиги
— Ахборот тизимлари ва технологиялари
— Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш
— Геология
— Иқтисодиёт
— Тилшунослик
— Журналистика
Манзил: Тошкент ш. Ш.Рашидов кўчаси, 295-уй.
Тел.: (+99899) 909-77-66
Ҳужжатлар 11 июлгача қабул қилинади.
Санкт-Петербург давлат университети Тошкент шаҳридаги филиали
Санкт-Петербург давлат университети (СПбГУ) Тошкент шаҳридаги филиалининг очилиши 2023 йилда бўлиб ўтади.
“Ҳозирда Рособрнадзордан иқтисод, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар йўналишлари бўйича лицензия олиш жараёни давом этмоқда”, — маълум қилди Sputnik мухбирига университет.
Янгиликлар лентаси
0