Танзила Нарбаева Қатар элчиси билан учрашди — тафсилотлар

© Олий Мажлис СенатиТанзила Нарбаева Қатар элчиси билан учрашди
Танзила Нарбаева Қатар элчиси билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2023
Oбуна бўлиш
Мулоқот давомида маданий-гуманитар, айниқса, туризм соҳасида ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланиб, мазкур йўналишда истиқболли лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр билдирилди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Кеча, 24 июнь куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Асад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Қатар давлати ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалар шунингдек, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратди.
“Қатар парламенти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш биз учун устувор йўналишлардан бири. Бугунги мулоқот парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга имконият яратади. Шу нуқтаи назардан муносабатларни фаоллаштиришда “дўстлик гуруҳлари” ва парламентларимиз тегишли қўмиталарининг амалий мулоқотлари икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги мазмун билан бойитиш ҳамда ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда муҳим туртки бўлади”, — деди Нарбаева.
Элчи Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни июнь ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларга мутлақо янги руҳ бахш этганлигини таъкидлади. Дипломат Ўзбекистон Қатар учун минтақадаги асосий ҳамкор эканини айтиб, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамиятига тўхталди ва юқори даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлашда икки давлат парламентларининг саъй-ҳаракатлари муҳимлигини қайд этди.
Мулоқот давомида маданий-гуманитар, айниқса, туризм соҳасида ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланиб, мазкур йўналишда истиқболли лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр билдирилди.
Учрашув якунида халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0