Москвада оммавий муштлашувдан сўнг 20 дан ортиқ мигрант қўлга олинди

© Sputnik / Алексей СухоруковРоссия полиция ходими
Россия полиция ходими - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Москва шимоли-шарқида полиция оммавий муштлашувдан сўнг 24 мигрантни қўлга олди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Полиция Москва шимоли-шарқида юз берган муштлашувдан сўнг 24 кишини ҳибсга олди, текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда Мусофир/мигрант Telegram-канали РФ ИИВ бош бошқармасига асосан хабар берди.
Қўлга олинганларнинг барчаси Марказий Осиёдан келган мигрантлар. Расмий равишда, бу маълумотлар ошкор этилмаяпти.
Душанба куни эрталаб Березовая хиёбони кўчасида "фуқаролар ўртасидаги можаро” ҳақида хабар келиб тушди.

"24 киши қўлга олиниб, ички ишлар органлари бўлимига олиб кетилди. Жабрланганлардан бири тез тиббий ёрдам пунктига етказилди", — дейилган хабарда.

Полиция текширув ўтказмоқда, “воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”.
Сўнгги икки кун ичида Росссия пойтахтида мигрантлар иштирокида икки марта муштлашув содир бўлди. Биринчиси бир кун олдин Янги Москвадаги Кокошкино қишлоғида содир бўлди. Москва Тергов қўмитаси марказий қўмитаси “мигрантларнинг оммавий муштлашуви” факти текширилгани ҳақида ахборот берди.
Полиция муштлашувчиларнинг миграция ҳолатига аниқлик киритмаган ҳолда ҳеч ким жароҳати юзасидан тиббий муассасаларга мурожаат қилмаганини маълум қилди. Полицияга ҳеч қандай аризалар берилмаган.
Янгиликлар лентаси
0