"Энага": поезд кузатувчиси болаларга муҳаббат туфайли TikTok юлдузига айланди — видео

Oбуна бўлиш
"Афросиёб" тезюрар поезди кузатувчиси ёш болаларни тинчлантириш қобилияти билан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди.
Кўпчилик ёш болали болали йўловчилар Абдумутал Раҳимбердиев сменасига чипта олишга ҳаракат қилишади. Чунки у кичик йўловчилар билан "тил топишиш" қобилиятига эга.
Ҳозир Абдумутал Раҳимбердиев "Афросиёб" тезюрар поезди бошлиғи лавозимида ишлайди. Шу билан бирга, у ижтимоий тармоқларда ҳақиқий юлдуздир.
Бир неча йил олдин у йўлда ухлай олмаётган чақалоқни тинчлантиришга ёрдам берган. Ҳамкасбларидан бири уни суратга олиб, ТикТок тармоғига жойлаган видео қисқа вақт ичида 200 мингга яқин маротаба кўрилган. Ўша пайтдан бошлаб поезд бошлиғини "энага" деб атай бошлашди.
Абдумутал ёш болалар билан қандай қилиб тил топа олгани ҳақида Sputnik видеолавҳасида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0