Бухорода банк ходими пенсионерларнинг 21 млн сўмини ўғирлади — тафсилотлар

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
Ғиждувон туманида яшовчи 21 ёшли банк ходими ўтган йилдан буён 41 нафар кишининг картасидан пулларни ўғирлаб келган.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бухорода банк ходими пенсионерларнинг банк картасидан 21 млн сўм ўғирлади. Бу ҳақда “Почтачи” телеграм канали Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро туман ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, март ойида банк картаси ҳисобидан 2 млн 323 минг сўм пул йўқолганини маълум қилган.
Тегишли идоралар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида уларни ўзлаштирган шахс банк ходими эканлиги аниқланди.

“2002 йилда Бухоро вилоятида туғилган Ғиждувон туманидаги банк филиали сайёр касса кассирига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида ушбу ходим 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил 29 май кунига қадар фуқароларнинг пенсия тўловлари, моддий ёрдам ва икки ёшгача нафақа пулларини олиш мақсадида очилган 48 та банк картасининг 41 тасидан жами 21,9 млн сўм пулни ўғирлаб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани маълум бўлган.
Ҳозирда ўғирланган маблағларнинг барчаси қопланган.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0