Миллий гвардия қошида қўриқлаш-патруль хизмати ташкил этилиши кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудник Национальной гвардии и ДПС на посту
Сотрудник Национальной гвардии и ДПС на посту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
Қўриқлаш-патруль хизмати ихтиёрий равишда тузилган шартномаларга асосан белгиланган ҳудудларда ўз фаолиятини олиб боради.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси қошида қўриқлаш-патруль хизмати ташкил этилиши кутилмоқда. Буни назарда тутувчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Миллий гвардияга кўра, қарор лойиҳаси юзага келаётган криминоген ва ижтимоий вазиятга тезкор таъсир кўрсатиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига қўшимча куч ва воситаларни жалб этиш борасидаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсад қилинган.
Ҳужжатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ихтиёрий равишда тузилган шартномаларга асосан белгиланган ҳудудларда қўриқлаш-патруль хизматини ташкил этиш назарда тутилган.
Қарор лойиҳаси қабул қилинса хизмат фаолиятини ташкил этиш, нарядлар хизматини ташкиллаштириш ва уларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарликлари тартибга солинади. Шунингдек, тузилган шартномаларда кўрсатиб ўтилган ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва шу ҳудудда тегишли объектларни қўриқлайди.
Қўриқлаш-патруль хизмати нарядларининг ишлаш тартиби
Хизмат нарядлари ўртача 40-50 км/с тезликда, тунги вақтларда махсус автотранспортнинг махсус нур чиқарувчи мосламалари ёқиб, Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ҳаракатланиши зарур.
Хизматнинг махсус автотранспортидан шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқаролар, шунингдек жамоат жойларида алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларни тиббий муассасаларга олиб бориш учун фойдаланиш мумкин.
Хизмат нарядлари патрулликни амалга ошириш вақтида ҳуқуқбузарлик содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туради ва Миллий гвардия ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига олиб боради.
Қўриқлаш-патруль хизмати нарядларининг асосий вазифалари:
патрулликни амалга ошириш орқали шартномада белгиланган ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
патрулликни амалга ошириш ҳудудида қонунбузарлик хатти-ҳаракатларини ўз вақтида аниқлаш, уларни олдини олиш ва бартараф этиш;
шартномада объектларни, мол-мулкларнинг қўриқловини амалга ошириш.
Улар шунингдек, объект ва мол-мулкларни ўз вақтида қўриқловга қабул қилиб олишади.
Қўриқлаш-патруль хизмати нарядлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳужжатларини, шу жумладан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш;
уларни шахсий кўрикдан (тинтувдан) ўтказиш;
ашёларни, транспорт воситаларини ҳамда олиб ўтилаётган юкларни кўздан кечириш
фуқаролардан жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, ҳодиса жойини тарк этишини талаб қилиш;
жиноятларнинг олдини олиш, уларни содир этган ёки қидирувда бўлган шахсларни ушлаш бўйича тезкор таъсир чораларини кўриш;
фуқаролардан қонун ҳужжатларига риоя этишни, ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда эса мажбурлов чораларини қўллаш;
жой участкаларини, турар жойларни, иморатларни ва бошқа объектларни ўраб олиш (тўсиб қўйиш).
Қолаверса, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва белгиланган тартибга мувофиқ жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва хизмат қуролини қўллаш ҳуқуқи берилади.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 18 июлга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0