Ўзбекистонда илк бор йирик гидро тўплаш электр станциялар барпо этилади

Ўзбекидроэнерго АЖ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
ГАЭСлар 2023 йилга қадар тўлиқ қувватда ишга туширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Ўзбекистонда илк бор йирик гидро тўплаш электр станциялар барпо этилади. Бу борада Хитойнинг “China Southern Power Grid International (HK) Co., Ltd” компанияси билан меморандум имзоланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Хабар берилишича, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда Хитойнинг “China Southern Power Grid International (HK) Co., Ltd” компанияси раиси Чжан Танжи Англашув меморандумини имзолаган. Лойиҳа қиймати 1 млрд 640 млн долларга тенг.

Лойиҳалар 2030 йилгача тўлиқ қувватда ишга туширилиши кутилмоқда.
Хабарда айтилишича, лойиҳалар ишга туширилгач, 1 млн 600 мингдан ортиқ аҳоли узлуксиз электр энергияси билан таъминланади. Шунингдек, улар йилига ўртача 3 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида 835 млн 655 минг куб метр табиий газ тежалади. Атмосферага чиқувчи зарарли ис гази миқдори камайиши ҳам кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0