Тўлиқ Россияда ишлаб чиқилган: "Иннопром"да янги электропоезд тақдим этилди — видео

Oбуна бўлиш
"Иннопром - 2023" халқаро саноат форуми бу йил рекорд даражада иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларни, бир неча давлатдан ҳукумат делегацияларини кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Екатеринбургда бўлиб ўтаётган "Иннопром-2023" халқаро саноат кўргазмасида тўлиқ Россияда ишлаб чиқилган "Ласточка" электропоезди тақдим этилди.

Дастлаб у Германия билан ҳамкорликда "Desiro" платформаси асосида яратилган эди. Кейинчалик унинг барча деталларини ишлаб чиқариш Россияда йўлга қўйилди. Электропоезд Урал локомотивлари заводи томонидан ишлаб чиқарилади.

Россия темир йўллари (РЖД) аллақачон 22 та шундай поездга буюртма берган. Компания уларни жорий йилнинг 4-чорагида Уралскда ишга туширишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Екатеринбург шаҳрида 10 июль куни "Иннопром - 2023" халқаро саноат форуми очилди. Бу йил 700 га яқин компания, Россия-Хитой кўргазма зонасида яна 400 тага яқин компания тақдим этилган. Иштирокчиларнинг деярли 30 фоизи ўз ютуқларини биринчи марта намойиш қилмоқда.
Ташкилотчиларнинг прогнозларига кўра, "Иннопром"да бутун Россиядан 35 дан ортиқ халқаро делегациялар ва 25 та минтақавий делегациялар иштирок этади. Тадбиркорлар учун савдо вакиллари учун платформа ташкил этилган.
"Иннопром"нинг биринчи кунида кўргазмага Беларусь, Россия ва Қозоғистон бош вазирлари Роман Головченко, Михаил Мишустин ва Алихон Смаиловлар ташриф буюришди.
"Иннопром" 10 дан 13 июлгача Екатеринбург-Экспо марказида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0