Ўзбекистон ва Грузия бош вазирлари учрашди — ҳамкорлик қайси соҳаларда ривожланади?

© Пресс-служба грузинского правительства Абдулла Арипов Ираклий Гарибашвили билан учрашди
Абдулла Арипов Ираклий Гарибашвили билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Грузияга электротехника маҳсулотлари, автомобиллар, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, сарҳил ва қуруқ мева-сабзавотлар, полимер ва кимё маҳсулотлари етказиб беришга тайёрлиги билдирилди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Грузия ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди, дея хабар берди Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати.
Тбилисида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили билан учрашди. Унда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон томони Грузияга электротехника маҳсулотлари, автомобиллар, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, сарҳил ва қуруқ мева-сабзавотлар, полимер ва кимё маҳсулотлари етказиб беришга тайёрлиги билдирилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда икки давлат компаниялари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган кўплаб инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномалари рўйхати имзолаш учун тайёрланган.
Йиғилишда транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилди.

“Ўзбекистон ва Грузиянинг бой маданий ва тарихий мероси туризм соҳасини янада ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувларни кўпайтириш учун қулай замин яратмоқда. Бунинг учун келгусида биргаликда турлар ташкил этиш, меҳмонхона бизнесида сайёҳлик компаниялари ва тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур”, - дейилади хабарда.

© Пресс-служба грузинского правительства Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили билан учрашди.
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с премьером Грузии Ираклием Гарибашвили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили билан учрашди.
Айтилишича, йиғилиш якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0