Қайси ҳудудлар +43 даражагача исийди — Ўзбекистонда 22 июль учун об-ҳаво

© SputnikВид на новый Ташкент
Вид на новый Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Эртага, 22 июль куни энг иссиқ ҳарорат Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий вилоятларида кузатилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23-25, кундузи +38-40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23-28, чўл ҳудудларда +31 даражагача, кундузи +38-43 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23-28, кундузи +38-43 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +35-40 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +30-35 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидрометга кўра, бугун Преспубликада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0