https://sputniknews.uz/20230726/toshkent-moskva-muhandislik-fizika-instituti-ilk-bitiruvchilar--37215186.html
Тошкентдаги “Москва муҳандислик-физика институти” илк битирувчиларини кузатди
Тошкентдаги “Москва муҳандислик-физика институти” илк битирувчиларини кузатди
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур олийгоҳ 2019 йил 3 сентябрдан буён фаолият кўрсатиб келган 26.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-26T11:26+0500
2023-07-26T11:26+0500
2023-07-26T11:26+0500
жамият
ўзбекистон
отм
талабалар
росатом
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37219302_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_bac35fe018a90065508b699ac54ebce8.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали илк битирувчиларини кузатди, дея хабар бермоқда UzA.Битирув кечасида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошев, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов, “Росатом” давлат корпорацияси бош директорининг инсон ресурслари бўйича ўринбосари Татьяна Терентьевалар иштирок этган.Хабарда айтилишича, мазкур олийгоҳда айни пайтда 275 нафар талаба “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологияси”, “Электр энергетикаси ва электротехника”, “Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси” йўналишларида таҳсил олмоқда.Бу йил университетни 62 нафар бакалавр ўқишни муваффақиятли тамомлади ва кечада уларга дипломлар топширилди.Таъкидланишича, университетнинг Тошкентдаги филиали фаолияти ва таълим жараёнларида “Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистон атом саноатини ривожлантириш дастури доирасида кадрлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатган.
https://sputniknews.uz
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37219302_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_829548eab5da214fcfffe46212ab9318.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, отм, талабалар, росатом
жамият, ўзбекистон, отм, талабалар, росатом
Тошкентдаги “Москва муҳандислик-физика институти” илк битирувчиларини кузатди
Мазкур олийгоҳ 2019 йил 3 сентябрдан буён фаолият кўрсатиб келган
ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали илк битирувчиларини кузатди, дея хабар бермоқда
UzA.
Битирув кечасида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошев, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов, “Росатом” давлат корпорацияси бош директорининг инсон ресурслари бўйича ўринбосари Татьяна Терентьевалар иштирок этган.
Мазкур олийгоҳ президентининг 2018 йил 20 июлдаги “Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган ва 2019 йил 3 сентябрдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.
Хабарда айтилишича, мазкур олийгоҳда айни пайтда 275 нафар талаба “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологияси”, “Электр энергетикаси ва электротехника”, “Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси” йўналишларида таҳсил олмоқда.
Бу йил университетни 62 нафар бакалавр ўқишни муваффақиятли тамомлади ва кечада уларга дипломлар топширилди.
Таъкидланишича, университетнинг Тошкентдаги филиали фаолияти ва таълим жараёнларида “Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистон атом саноатини ривожлантириш дастури доирасида кадрлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатган.