Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизмати нархлари оширилади

© Unsplash/Jacek DylagКран, архив сурат
Кран, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
Ичимлик суви ва оқова хизмати учун янги нархлар 20 августдан бошлаб қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди, дея хабар берди "Ўзсувтаъминот".
Вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифларини тартибга солиш мақсадида истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун 2023 йил 20 августдан бошлаб янгиланган тарифлар (нархлар) тасдиқланди.
Янги тарифлар
Ичимлик суви:
аҳоли учун –1 м3 – 1 700 сўм;
бюджет ташкилотлари учун - 1м3 - 7 000 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 7 000 сўм.
Оқова сув хизмати учун:
аҳоли учун – 1 м3 – 850 сўм;
бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 1 850 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 1 850 сўм.
Шунингдек, “Чимган-Чорбоғ сув таъминоти” МЧЖ ҳамда "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ томонидан истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун ҳам янги нархлар тасдиқланди.
“Чимган-Чорбоғ сув таъминоти”даги янгиланган тарифлар
Ичимлик суви:
аҳоли учун –1 м3 – 1 050 сўм;
бюджет ташкилотлари учун - 1м3 - 1100 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 4 000 сўм;
Оқова сув хизмати учун:
аҳоли учун – 1 м3 – 300 сўм;
бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 350 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 2 800 сўм.
"Мусаффо оби ҳаёт"даги янгиланган тарифлар
Ичимлик суви:
аҳоли учун –1 м3 – 600 сўм;
бюджет ташкилотлари учун - 1м3 - 1 000 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 3500 сўм;
бошқа улгуржи ташкилотлари учун 1 м3 - 600 сўм.
Оқова сув хизмати учун:
аҳоли учун – 1 м3 – 400 сўм;
бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 500 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 1 100 сўм;
бошқа улгуржи ташкилотлари учун 1 м3 - 400 сўм.
Айтилишича, ўтган беш йилда Тошкент вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 60,9 фоиздан 73,8 фоизга етказилди.
Марказлашган сув таъминоти асосан вилоятнинг 3 та йирик ер усти иншоотлари ҳамда 22 та тумандаги сув ишлаб чиқариш иншоотларидан иборат. Аҳолига 594 та сув иншоотлари, 866 дона сув олиш қудуқлари ҳамда 6 683,6 км узунликдаги ичимлик сув қувурлари ва тармоқлари орқали ичимлик суви етказиб берилади.
Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини яхшилаш мақсадида 2022 йилда жами 7,4 млрд сўм маблағлар эвазига 45,2 км ичимлик сув тармоқлари капитал, 125,1 км қисми жорий таъмирланган. Шунингдек, иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади.
Янгиликлар лентаси
0