Фарғонада қонунбузарликни тўхтатмаган 3 нафар ИИО ходими ишдан бўшатилди

© УВД Ферганской областиУволены сотрудники УВД Ферганы, которые не вмешались в конфликт граждан
Уволены сотрудники УВД Ферганы, которые не вмешались в конфликт граждан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Фуқаролар жанжалига аралашмаган ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунланди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Фарғона шаҳрида такси ҳайдовчиси ва фуқаро ўртасидаги жанжал ортидан уч нафар ИИО ходими эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунланган. Унга кўра, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармагани учун Фарғона вилояти ИИБ патрул-пост хизмати отряди сафдор ходимлари В.Н., Э.П ҳамда гуруҳ командири капитан З.О. эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати батальон командири Ҳ.С.га нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро “Яндекс” такси автомобили ойнасини синдирган эди. Фуқаро қўлга олинган ва унга нисбатан ЖКнинг безоролик моддаси билан жиноий иш очилган. Ҳодиса жойида бўлган, бироқ жанжалга аралашмаган ИИО ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0