Турли шаҳарларда қовун нархи қанча — инфографика

Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон қўшни давлатлар пойтахтларида қовун нархи қанча туришини ҳисоблаб чиқишга қарор қилди.
Биз яқин хорижнинг турли мамлакатлари пойтахтларида мавсумнинг энг юқори чўққисида сархил ва хушбўй қовун нархларини солиштиришга қарор қилдик.
Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳатто супермаркетларда ҳам қовун вазнига қараб эмас, дона бўлиб сотилади. Таққослаш қулайлиги учун биз 1 килограмм мева учун ўртача нархни ҳисоблаб чиқдик.
Демак, энг қиммат қовунлар Москвада, уни татиб кўриш завқи Кишинёвда бироз арзонроқ бўлади, Минск энг қиммат қовунлар билан учинчи ўринни қайд этди.
Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган қовун Душанбеда энг арзони экан. Тошкент ва Бокуда бироз қимматроқ.
Сотиб олгандан сўнг, қовунни уйда қоронғи ва салқин жойда юмшоқ юзада сақланг. Кесилган мевалар музлатгичда сақланиши, ёпишқоқ плёнка билан қопланган ёки маҳкам қопқоқли идишга жойлаштирилиши керак - бу шаклда қовун уч кунгача сақланиши мумкин.
Аввалроқ Sputnik турли мамлакатларда тарвуз қанча туришини ҳисоблаб чиққан эди.
Янгиликлар лентаси
0