Ғарб Украинага бостириб киришга тайёрми?

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРоссия ҳарбийлари, архив сурат
Россия ҳарбийлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия мудофаа саноати йил давомида энг оммабоп қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни 10 баробарга оширди. Украина армиясини снаряд билан таъминелай олмаётган НАТОнинг “Болтиқбўйи” фронтини очиш ва “чегараларни қайтариш” учун ўқ-дорилари етарли бўладими?
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. АҚШ ва НАТО Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга технологик жиҳатдан тайёр эмас, Россия армияси ўзининг жанговар кучини тез суръатларда оширмоқда ва Киев режимига 50 та “донор-мамлакат” етказиб берган қурол-яроғларни муваффақиятли йўқ қилмоқда.
Шу билан бирга, коллектив Ғарб Украина қўғирчоқларини “таслим қилишга” ҳам тайёр эмас. Ироқ, Афғонистон, Сурия ва Украинадаги бир қатор шармандали геосиёсий муваффақиятсизликлар (ҳарбий мағлубиятлар) Американинг иқтисодий фаровонлигига ва унинг чегарадошларига таҳдид солмоқда. Шунинг учун иттифоқ Россия билан - охирги украиналик, польшалик, литвалик, латвиялик, эстониялик ва бошқалар йўқ бўлгунигача курашишни режалаштирмоқда.
Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор куни кеча Ғарбий Украина ҳудудига бостириб кириш учун Ғарб “кўнгиллилар коалицияси” тузилганини эълон қилди. Америкалик ҳарбий таҳлилчи хабарига кўра, АҚШ армияси ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучсизроқ, Польша ва Литва асосий роль ўйнаши керак.
Ҳарбий мағлубият шароитида Люблин учбурчаги Вашингтоннинг ёрдамига умид қилиши мумкин, аммо кафолатсиз. Буни ҳеч қандай ҳайратланарли жойи йўқ, Варшава Украинанинг Львов, Ивано-Франковск ва Тернополь вилоятларини босиб олишга фаол ва қатъий тайёргарлик кўрмоқда. Варшава НАТО даги қўрқоқ юқори мартабали ҳамкорларнинг Москва билан тинчлик бўйича мулоқот бошлашга улгурмасликлари учун шошилмоқда.
Польша, Латвия ва Литва 5 август куни Беларусь чегарасига қўшинларини жойлаштирди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин Польша ҳарбий вазирлигини “1 август куни Беларусь самолётларининг Польша ҳаво ҳудудига бостириб кириши”ни очиқ қўллаб-қувватлади. Албатта, ҳеч қандай босқинчилик бўлмаган. Варшава ва бошқа “Болтиқбўйи йўлбарслари” шарқий чегараларни эгаллаб олишга Беларусь тўсқинлик қилолмаслиги учун провокациялар орқали Минскни чегара можаросига тортишга ҳаракат қилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ (21 июль) Польша ҳукумати “НАТО соябони” остида коалиция тузишни, Украинадаги можарога бевосита аралашишни ва “фойдалироқ жойни тортиб олишни” кутаётганини айтган эди. Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин бир неча бор Польша-Литва босқинининг юқори эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.

НАТО фронтининг иккинчи “Болтиқбўйи” очилишига Москва ва Минскнинг муносабати аниқ. Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенко 2022 йил баҳорида полякларнинг Украинага бостириб кириши Беларуснинг урушга киришини билдириши ҳақида огоҳлантирган эди.

Кейинчалик махсус ҳарбий операция чегараларини кенгайтириш, воқеаларни Учинчи жаҳон уруши алгоритмларига мувофиқ ривожлантириш мумкин ва муқаррардир. Икки ядровий куч - Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси билан курашиш - ҳар қандай мамлакат тарихидаги энг аҳмоқона ва, эҳтимол, охирги қарор.

“Руҳий ҳужум”

УҚК қўмондонлиги ҳали ҳам “Россия мудофаасининг биринчи чизиғига киришга, жанг майдонида фаолликни тиклашга ва қолган Россия кучларини йўқ қилишга” умид қилмоқда. Ҳар қандай йўл билан — Украина стратегик захиралари Қримни қўлга киритиш учун мўлжалланган олдинги чизиққа ташланган.

Шунга қарамай, “қарши ҳужум”нинг учинчи ойида, ғалаба қозониш Киев учун ушалмас орзу бўлиб қолди. Дастлаб УҚКнинг НАТО маслаҳатчилари Россия мудофаа чизиғини енгиб ўтиш учун бор-йўғи уч-тўрт кун мўлжаллаган эди (бундан кейин 1991 йилдаги чегараларни тезда “қайта тиклаш” режалаштирилган эди).

Генерал Марк Миллей узоқ муддатда битта операцион ютуқнинг муваффақияти ҳеч нарсани кафолатламаслигини, эҳтимол, билган, аммо асосий стратег Америка президенти Жо Байден эди. УҚК ва НАТОнинг “руҳий ҳужуми” натижалари яққол кўриниб турибди. Икки ой ичида 43 мингдан ортиқ украиналик аскар ва офицерлар ҳалок бўлди, УҚКнинг минглаб зирҳли техникаси, шу жумладан, 400 тадан ортиқ танк йўқ қилинди - аскарлар ва техникадаги катта йўқотишлар сифат жиҳатидан ўрнини боса олмайди. Украина қўшинлари қўмондонлиги буни инкор этмайди.
Россия Қуролли кучлари томонидан УҚКнинг объектлари ва моддий-техника таъминотига қарши бирлашган ракета зарбалари кўлами ўсиб бормоқда. Россия қўшинларининг ҳужумкор операциялари бир неча йўналишларда, айниқса Купянск, Харьков вилоятида муваффақиятли ривожланмоқда.
Бугунги кунда, ҳатто Россияга энг душман бўлган мамлакатларда ҳам “бандеровчилар” ғалабасига ишонмайдилар, “Украина лойиҳаси”нинг муваффақиятсизлиги жуда аниқ. Ғарбда УҚК Киев режимини, “инвестициялар” ва Шимолий Атлантика альянси обрўсини сақлаб қолиши мумкин бўлган қарши ҳужумнинг мураккаб тезкор вазифаларини технологик жиҳатдан ҳал қилишга қодир эмаслиги тўғрисида тушунча тўлиқ шаклланган. Обрўни йўқотмасдан муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли кимгадир НАТОнинг иккинчи “Болтиқбўйи” прокси-фронтини очишдек туюлиши мумкин. Шу билан бирга, махсус ҳарбий операциянинг биринчи йилида альянснинг арсеналлари анча бўшаб қолган.
Ҳатто АҚШнинг “ўзгача” ҳарбий-саноат мажмуаси (НАТО ҳарбий саноатининг 90 фоизи) яқин йилларда УҚК учун зарур бўлган энг кам 155 мм артиллерия снарядларини етарли даражада ишлаб чиқаришга қодир эмас. Украина учун америкаликлар сайёрамизнинг турли минтақаларида Ғарбий ва Шарқий иттифоқчиларнинг захираларини қидириб топиб юборишган. Масалан, Исроилдан — 300 минг, Жанубий Кореядан — 100 минг снарядлар. Барибир, УҚКнинг артиллерияси ёмон вазиятда.
Технологик жиҳатдан мураккаб ўқ-дориларнинг ишлаб чиқарилиши АҚШ учун янада шармандаликдир. Украина қўғирчоқларига Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво мудофаа тизимларининг бир нечта батареялари юборилди – "Patriot", NASAMS, IRIS-T. Ушбу ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари гўёки “аллақачон сезиларли натижалар берган”, аммо зенит ракеталари ҳалигача етарли эмас. УҚК ойига 160 та "Patriot" ҳаво мудофаа ракеталарини ишлатмоқда – бу АҚШ нинг бир йилда ишлаб чиқарадиган миқдори. “Болтиқбўйи” фронтини очиш ва “чегараларни қайтариш” учун НАТОнинг ўқ-дорилари етарли бўладими? Савол риторикдир.
Таққослаш учун, Россия мудофаа саноати йил давомида энг оммабоп қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни 10 бараварга оширди. Бу ҳали чегара эмас. Россия ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-технологик марафонда ишончли ғалаба қозонмоқда. АҚШ ва бошқа НАТО давлатлари бу йўлда иложсиз кўринади.
Янгиликлар лентаси
0