Тил билганга — бир миллион: Тиббиёт техникуми талабаларига қўшимча стипендия

© Foto : Пресс-служба министерства ЗдравоохраненияТиббиёт талабалари
Тиббиёт талабалари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Стипендия тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига бериладиган тўловга қўшимча равишда берилади.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. 2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистонда хорижий тилларни яхши ўзлаштирган тиббиёт олийгоҳлари ва Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми талабалари учун стипендия жорий этилди. 11 август куни соғлиқни сақлаш вазири тегишли буйруқни имзолади.
Даъвогар талабалар инглиз тилини билиш даражаси халқаро тан олинган сертификат IELTS Academic бўйича камида 7,5 баллга эга бўлиши керак. Немис ва француз тилини билиш даражаси бўйича С1 халқаро сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
“2023 йил 1 сентябрдан бошлаб уларнинг сертификати амал қилиш даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида (990 минг сўм) ҳар ойлик стипендия тўлаб бориш тартиби жорий этилади”, - дейилган хабарда.
Бу стипендия тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига бериладиган тўловга қўшимча равишда берилади.
Стипендия олиш учун олийгоҳ ректорлари ҳамда техникум директори ҳар чоракда номзодлар тўғрисидаги қўшимча маълумотни вазирликнинг Илм-фан ва таълим бошқармасига киритиб боради.
Янгиликлар лентаси
0