Қримни Украинага қайтариш ғояси хомхаёлдир – Саркози

© Sputnik / Kirill Kallinikov / Медиабанкка ўтишНиколя Саркози
Николя Саркози - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Франциянинг собиқ президенти ярим оролдаги аксарият аҳоли ўзини рус деб ҳисоблашини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Қрим Россия ҳудуди эди ва бўлиб қолади, шу боис уни Украина таркибига қайтариш ҳақидаги гап-сўзлар – хом хаёл. Бу ҳақда Франциянинг собиқ президенти Николя СаркозиFigaro” нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Гап 1954 йилгача Россияники бўлган ва у ердаги аксарият аҳоли ўзини рус деб ҳисоблайдиган Қрим ҳудуди ҳақида кетганда, мен ўйлайманки, ҳар қандай қайтариш – бу хом хаёл”, - деди собиқ президент.
Шу билан бирга Саркози “ҳозирги ҳақиқийни вазиятни тасдиқлаш учун” у ерда халқаро ҳамжамият назорати остида референдум ўтказиш лозим деб ҳисоблайди.
Франциянинг собиқ раҳбари Россиянинг янги ҳудудларида ҳам бу ҳудудларни Украинага қайтариш тўғрисидаги масалани узил-кесил ва шаффоф тарзда ёпиш учун шунга ўхшаш референдум ўтказиш керак деган фикрни билдирган.
2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия ҳудудига айланди. Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 фоизи ва Севастопол аҳолисининг 95,6 фоизи овоз берган. Москва ярим орол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Россия президенти Владимир Путин сўзларига кўра, Қрим масаласи бутунлай ёпилган.
Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Обама Қримда кўплаб русийзабонлар Россияга қўшилишни исташганини тан олди
Янгиликлар лентаси
0