Путин Киевни катта йўқотишларни истамагани учун олмади — Лукашенко

© Sputnik / Виталий АньковБеларусь президенти Александр Лукашенко.
Беларусь президенти Александр Лукашенко. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
Лукашенко: Путин Киевни олмади. Чунки у аҳоли орасида катта йўқотишлар бўлишини истамайди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Владимир Путин Киевни олишдан бош тортди. Чунки у фуқаролар орасида катта йўқотишлар бўлишини истамади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Лукашенко 2022 йил февраль ойи бошида берган интервьюсида Россия қўшинлари Киевни олади деб башорат қилган эди.

"Бу мажозий маънода айтилди: уч-тўрт кун ичида. Биласизми, бир-икки ой давомида Киев чеккасидаги Гостомелда Россия Федерацияси қўшинлари бор эди... Мен бу борада Путин билан суҳбатлашдим. Мен айтдим: уруш бу уруш, лекин уруш тугаши учун биз пойтахтни олишимиз керак. У менга жавобан - биласизми, буни дарҳол, бир зумда амалга ошириш мумкин, лекин жуда кўп одамлар ҳалок бўлади", - деди Лукашенко украиналик журналист Диана Панченкога берган интервьюсида.

Беларусь президентининг тушунтиришича, Украина қўшинлари Киев кўчаларига тўғридан-тўғри тез учар ракета тизимини олиб чиқиб, болалар боғчалари, мактаблар ва шифохоналар орқасига яшириниб олишган.

"Кейин у ердан рус қўшинлари жўнаб кетишди. Улар кетишди! Ва у ерда ҳеч қандай Зеленскийга тегишли нарса акс этмади. У ерда аслида унинг ҳеч қандай қўшинлари ҳам бўлмаган... У бекорга ўзида бўлмаган жасоратни кўрсатмоқда", - дея қўшимча қилди у.

Унинг айтишича, Путин бу қўшинларни Киевдан олиб чиқиб кетди. "Зеленский эса ўша пайтда ертўлада яшириниб ўтирган эди!”, - дея таъкидлади Лукашенко.
Янгиликлар лентаси
0