Ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонда илк бор ноёб жарроҳлик операциясини ўтказмоқчи

© Sputnik / Игорь Онучин / Медиабанкка ўтишНаучно-технический комплекс "Микрохирургия глаза" в Хабаровске
Научно-технический комплекс Микрохирургия глаза в Хабаровске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда биринчи марта икки томонлама сонни алмаштириш операцияси ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонда илк бор ноёб жарроҳлик операциясини ўтказади, дея хабар берди “Дунё” АА.
Шу кунларда "Aakash Healthcare" ихтисослаштирилган шифохонаси жарроҳлар гуруҳи мазкур компаниянинг Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли филиалида инновацион жарроҳлик кунларида қатнашмоқда.
Шифохона бошқарувчи директори доктор Аашиш Чаудҳри бошчилигидаги тўққиз нафар юқори малакали жарроҳ 17-19 август кунлари кенг кўламли операцияларни ўтказмоқда.
Ушбу жараёнда 30 дан ортиқ операция ўтказиш режалаштирилган ва уларнинг 28 таси ортопедия йўналишига тааллуқли бўлади.
“Ўзбекистонда биринчи марта икки томонлама сонни алмаштириш операцияси ўтказилади ва мазкур амалиёт замонавий илғор тиббиёт намунасига айланади”, дейилади хабарда.
“Ушбу мураккаб операцияларга тайёргарлик 7-8 ой давом этди. Мазкур тиббий амалиётлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тарихида янги босқични бошлаб бермоқда", – дея қўшимча қилди доктор Аашиш Чаудҳри.
Маълумот учун, "Aakash Healthcare" компанияси Тошкентда замонавий тиббиёт шаҳарчасини яратишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳиндистонлик ҳамкорлар режасига кўра, унинг доирасида энг янги инфратузилма ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган, малакали шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қиладиган замонавий шифохона, ҳамширалар тайёрлайдиган ўқув муассасаси ва бошқа тузилмалар барпо этилади.
Янгиликлар лентаси
0