Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги элчихонада малака оширмоқда

© ИА "Дунё"Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги элчихонада малака оширмоқда
Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги элчихонада малака оширмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилган ушбу лойиҳа 3 сентябргача давом этади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар йўналишида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ўз амалиётини бошлади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилган ушбу лойиҳа 14 августдан 3 сентябргача давом этади. Амалиётда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 11 нафар иқтидорли талабалари иштирок этмоқда.
“Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси бизни жуда муҳим тадбир олдидан қабул қилди. Ҳозирги пайтда бутун юртимизда бўлгани каби мамлакатимиз Москвадаги дипломатик миссиясида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамини муносиб нишонлашга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Амалиёт жараёни жуда қизиқ ва мураккаб. Биз бу жараённинг бир қисмига айланиш имкониятидан фойдаланаяпмиз”, - дейди амалиётчи талаба Умида Нурматова.
Талабалар Ўзбекистон дипломатик миссиясининг матбуот хизмати, савдо-иқтисодий, сиёсат, консуллик ва бошқа бўлимларида малака оширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0