Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Ғарб босимида мустаҳкамлик синовидан ўтмоқда – Мишустин

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишМихаил Мишустин
Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири ЕОИИ учун фуқаролар ҳаёти учун муносиб қулай муҳитни ривожлантириш алоҳида муҳим эканини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ғарб томонидан мисли кўрилмаган босим бўлаётган шароитда мустаҳкамлик синовидан ўтмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

“Мураккаб ташқи вазият, коллектив Ғарб томонидан мисли кўрилмаган босим шароитида – Иттифоқ (ЕОИИ – таҳр.) мустаҳкамлик синовидан ўтмоқда. Аммо у бир неча бор қодирлиги ва талабгир эканини исботлаб бўлган. “Бешлик” мамлакатлари биргаликда энг қийин масалалар юзасидан ўзаро мақбул ечимларни топишига ишончим комил. Ахир биз бир-бир биримизга қулоқ тута оламиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида келиша оламиз”, - деди Мишустин ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари йиғилишида.

Россия бош вазири ЕОИИ учун фуқаролар ҳаёти учун муносиб қулай муҳитни ривожлантириш алоҳида муҳим эканини қайд этди.
Арманистонда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) минтақавий иқтисодий интеграцион ташкилот. У ташкил этилган. Ҳозир ЕОИИга бешта давлат аъзо: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. ЕОИИ товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи ҳаракати эркинлигини, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида мувофиқлаштирилган, изчил ва ягона сиёсатни амалга оширишни таъминлайди. 2020 йил 11 декабрдан Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомига эга.
Контейнеры, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси қандай ўсмоқда
Янгиликлар лентаси
0