Мирзиёев беш мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди — фото

Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарларини Ўзбекистондаги фаолияти расман бошлангани билан самимий қутлади.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Кеча, 30 август куни Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш Халқ Республикаси элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарларини Ўзбекистондаги фаолияти расман бошлангани билан самимий қутлади.
Тантанали маросим Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи давлат мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлаётган пайтда ўтказилаётгани рамзий маънога эга экани қайд этилди.
Жорий йилда муҳим сиёсий тадбирлар – янгиланган Конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ва Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди.
Давлат раҳбари янги элчилар вакиллик қилаётган мамлакатлар билан муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги даражага олиб чиқишга доир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратди.
1/9
2/9
3/9
© Пресс-служба Президента Республики Узбекистан
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты у послов Китая, Малайзии, Великобритании, Туркменистана и Бангладеш. - Sputnik Ўзбекистон
4/9
5/9
6/9
7/9
8/9
9/9
Ўзбекистон президенти Хитойдан янги тайинланган элчига мурожаат қилар экан, Пекин билан муносабатлар кейинги йилларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди.
“Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин жанобларининг бир йил аввал мамлакатимизга амалга оширган тарихий давлат ташрифи ҳамда жорий йил май ойида Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммити доирасидаги самарали учрашувимиз икки томонлама муносабатларга кучли суръат бағишлади”, – деди Ўзбекистон етакчиси.
Малайзия – Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёдаги муҳим ҳамкори.
“Муносабатларимиз ўзаро ҳурмат ва анъанавий дўстлик тамойиллари асосида изчил ривожланмоқда. Давлатларимизнинг долзарб глобал ва минтақавий масалаларга доир қарашлари ва ёндашувлари ўхшаш ёки яқин”, – деди Ўзбекистон президенти.
Буюк Британия Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ва муҳим ҳамкоридир.
Кейинги йилларда мамлакатлар ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган кенг алоқалар йўлга қўйилиб, барқарор ривожланмоқда, янги лойиҳалар ва аниқ дастурлар билан бойимоқда.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда барча йўналишларда – сиёсат, парламентлараро алоқалар, савдо ва иқтисодиёт, транспорт, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалигида, маданий-гуманитар соҳада янги даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.
“Биз савдо алоқаларини кенгайтириш, иқтисодий соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш, юк ташиш ва транзит ҳажмини кўпайтириш учун улкан салоҳиятга эгамиз”, – деди Ўзбекистон етакчиси.
Бангладеш Халқ Республикаси – Жанубий Осиё ва бутун ислом оламида тез ривожланаётган давлат. Икки мамлакат ўртасидаги мулоқотлар фаоллашган.
Маросим якунида Ўзбекистон президенти элчиларга масъулиятли ва шарафли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
Дипломатлар самимий қабул, самарали фаолиятига яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, бор билим ва саъй-ҳаракатларини икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга қаратишларини таъкидладилар.
Янгиликлар лентаси
0