Эрдоған Россия билан савдода миллий валюталарга ўтиш муҳимлигини маълум қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған учрашуви
Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
Сочида Россия ва Туркия етакчилари музокаралари бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Сочида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда икки томонлама савдо-сотиқда миллий валюталарга ўтиш муҳимлигини маълум қилди.
“Мен Марказий банкларимиз раҳбарларининг учрашуви савдо-сотиқда миллий валюталарга ўтиш томон қадамлар нуқтаи назаридан жуда муҳим деб ҳисоблайман”, - деди Эрдоған. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Сочида Россия ва Туркия етакчилари музокаралари бўлиб ўтмоқда. Икки давлат етакчилари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилмоқда. Жумладан, улар дон битимини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Глава МИД РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2023
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Лавров: 2023 йилда ЕОИИнинг 90 фоиз савдо айланмаси миллий валюталарда бўлади
Янгиликлар лентаси
0