Американинг бир штати АҚШдан ажралиб чиқмоқчи — ОАВ

© Foto : DoD / Lisa FerdinandoАҚШ Мудофаа вазирлиги, архив сурат.
АҚШ Мудофаа вазирлиги, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўрмон ёнғинлари Гавайининг АҚШдан ажралиб чиқиш истагини кучайтирди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Август ойидаги ўрмон ёнғинлари Гавайидаги вазиятни ёмонлаштирди ва маҳаллий аҳолининг АҚШдан мустақилликка эришиш истагини кучайтирди. Бу ҳақда РИА Новости Guardian гасетасига таяниб хабар берди.
Айтилишича, ғарбий Мауида август ойида содир бўлган ўрмон ёнғинларидан кейин маҳаллий Гавайи аҳолисининг суверенитет учун курашиши кучайди.
Маҳаллий фаолларнинг таъкидлашича, Гавайи оролларини ўз-ўзини таъминлайдиган орол давлати сифатида тиклаш — уни болалар ва набиралар учун сақлаб қолишнинг ягона йўли.
Ғарбий Мауи округи кенгаши аъзоси Тамара Палтиннинг таъкидлашича, Гавайи қонун чиқарувчилари маҳаллий жамоаларга энг кўп таъсир кўрсатган уй-жой инқирози оқибатларини юмшатиш қобилиятига эга эмаслар.

"Қачон оккупация тугаса Гавайи бошқа давлатлар каби ўзини ўзи бошқариши мумкин бўлади", - деди у.

АҚШнинг Гавайи штатидаги Мауи оролида 9 август куни ўрмон ёнғини бошланди. Кучли шамол туфайли ёнғин тезда Лахайна сайёҳлик шаҳрига ўтиб, бутунлай ёниб кетган. Камида 4,5 минг киши уй-жойсиз қолди. Маълум бўлган 114 ўлим ҳолати кузатилган. Мингдан ортиқ одам эса бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.
Янгиликлар лентаси
0