НДКТУ ва Россия олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

© ИА "Дунё"НДКТУ ва Россия олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
НДКТУ ва Россия олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2023
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Мардоновга Урал давлат кон-тоғ университетининг фахрий профессори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети (НДКТУ) делегацияси Екатеринбургда хизмат сафарида бўлди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Делегацияга НДКТУ ректори Бахтиёр Мардонов бошчилик қилди. Ташриф давомида Урал федерал университети (УрФУ) раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорликка доир “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ҳамда НДКТУ ва УрФУ ўртасида тегишли шартнома имзоланди.
Ўзбекистон делегацияси аъзоларини Свердловск вилояти губернаторининг ўринбосари Василий Козлов ҳам қабул қилди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
НДКТУ ректори Бахтиёр Мардонов Свердловск вилоятида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқув амалиётларини Свердловск вилоятидаги алоқадор ташкилотларда ўташ таклифини илгари сурди.
Василий Козлов ушбу масала Свердловск вилояти ҳокимиятининг алоқадор департаментлари билан келишилган ҳолда ижобий ҳал этилишини таъкидлади.
Навоийлик меҳмонлар Урал давлат тоғ-кон университети (УДТКУ) раҳбарияти билан ҳам музокаралар олиб боришди. Бир хил йўналишда мутахассислар тайёрловчи икки олий таълим муассасалари ўзаро ҳамкорликнинг қатор йўналишлари бўйича келишиб олдилар.
Шу билан бирга, УДТКУ Илмий кенгаши Бахтиёр Мардоновга Урал давлат кон-тоғ университетининг фахрий профессори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон олий ўқув юрти раҳбарияти Урал давлат кончилик университети ректори Алексей Душинга НДКТУ фахрий профессори унвонини тақдим этди.
Янгиликлар лентаси
0