Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавката Мирзиёев. Архив сурат
Шавката Мирзиёев. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, “Хоразм-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси биргаликда амалга оширилмоқда.

"Октябрь ойида пойтахтда Туркманистон маданияти кунлари ўтказилади", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан амалдаги кўп томонлама форматлар доирасида кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашишди. Телефон мулоқоти якунида давлат раҳбари Туркманистон президенти ва халқини бўлажак Мустақиллик куни билан дилдан табриклади
Янгиликлар лентаси
0