Тошкентдаги кучли портлаш: метро ҳаракатига қандай таъсир кўрсатди?

Тошкент метро бекати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмини енгил шикастлаган.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкентда барча метро бекатларида поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда, дея хабар берди Тошкент метрополитени.
Энг сўнгги тезкор хабарлар бизнинг Telegram-каналимизда (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Бугун Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди.
© © Туйчи МирзаевЕр усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекати
Мощный взрыв произошёл ночью в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекати
“Ушбу вазият ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмини енгил шикастлаган, аммо бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган”, дейилади хабарда.
© Туйчи МирзаевЕр усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекати
Мощный взрыв произошёл ночью в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекати
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябр куни, соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
Портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади. Аввалроқ портлаш эпицентри қандай кўринишда экани маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0