Ўзбекистоннинг яна бир ҳудудида йирик ёнғин юз берди — видео

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2023
Oбуна бўлиш
Кеча "Ёшлар" спорт залида ёнғин келиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Навоий вилояти Учқудуқ туманида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда туман фавқулодда вазиятлар бўлими хабар берди.
Кеча ижтимоий тармоқларда Учқудуқ туманида катта объектда ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Мазкур ёнғин Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) жамғармаси давлат муассасаси Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли "Ёшлар" спорт залида чиққан. Ёнғин шу куннинг ўзида тўлиқ бартараф этилган.
“Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва талофат етказилмаган”,—дейилади хабарда.
Айтилишича, тегишли мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланиб, тегишли барча чоралар кўрилган.
Янгиликлар лентаси
0