Қашқадарёда 2 айиқ қишлоққа тушиб келди — видео

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики УзбекистанҚашқадарёда қишлоққа тушган айиқлар қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди
Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқлар қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2023
Oбуна бўлиш
Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқлар қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Шаҳрисабз тумани, Шакартери МФЙ, Сойбўйи қишлоғи ҳудудига тоғли ҳудуддан Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган 2 бош Тянь-Шань қўнғир айиқ болалари келиб тушди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики УзбекистанМедвежат, замеченных в населенном пункте Кашкадарьи, доставили в заповедник
Медвежат, замеченных в населенном пункте Кашкадарьи, доставили в заповедник   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2023
Вазият юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси, Шаҳрисабз туман ИИБ, Миллий гвардия, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди.
Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики УзбекистанМедвежат, замеченных в населенном пункте Кашкадарьи, доставили в заповедник
Медвежат, замеченных в населенном пункте Кашкадарьи, доставили в заповедник   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2023
Айиқ болаларига ҳеч қандай шикаст етказилмасдан, “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг "Танхоз" дарё бўлимига қўйиб юборилди.
Аввалроқ, Паркентда аҳоли яшайдиган ҳудудга айиқ тушиб келгани тўғрисида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0