МАГАТЭ Қозоғистонда АЭС учун танланган жойни баҳолашни бошлади

© AFP 2023 / JOE KLAMARФлаг МАГАТЭ. Архивное фото
Флаг МАГАТЭ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Oбуна бўлиш
МАГАТЭ экспертлари Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида АЭС қуриш учун танланган жойни баҳолайди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. МАГАТЭ экспертлари Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Улкен қишлоғи яқинида АЭС қуриш учун танланлан потенциал майдонни баҳолаш бўйича иш бошлади, деб хабар қилмоқда Қозоғистон энергетика вазирлиги.

“МАГАТЭ миссияси атом электр станцияси учун танланган жой бўйича тадқиқотлар натижаларини баҳолашни бошлади”, — дея хабар қилди вазирлик.

Хабарда айтилишига кўра, МАГАТЭ экспертлари 2 октябрдан 6 октябргача ишлайди.

“Миссия доирасида МАГАТЭ экспертлари потенциал ҳудудда (Олмаота вилояти, Улкен қишлоғи) АЭС учун жой танлаш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади. Иш якунлари бўйича АЭС қуриш учун мақбул жойни янада аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар акс этган ҳисобот тақдим этилади.”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Қозоғистон Энергетика вазирлиги Олмаота вилоятининг Жамбил туманидаги Улкен қишлоғи ҳудуди атом электр станциясини қуриш учун энг мақбул ҳудуд сифатида танланганини хабар берган эди.
Айни дамда Қозоғистон расмийлари АЭС қуриш бўйича бир неча потенциал пудратчиларни кўриб чиқмоқда: Хитойнинг CNNC компанияси, Жанубий Кореянинг KHNP, Росатом ва Франциянинг EDF компаниялари
Сентябрь ойи бошида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат халқига мурожаатида атом электр станциясини қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0