Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди - рўйхат

© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония подписания двусторонних документов между Узбекистаном и Катаром.
Церемония подписания двусторонних документов между Узбекистаном и Катаром. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Oбуна бўлиш
Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний музокаралари
Церемония подписания двусторонних документов между Узбекистаном и Катаром. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний музокаралари
Хусусан, ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Ўзбекистон ва Қатар Ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
Ўзбекистон Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:
Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;
Ўзбекистон ва Қатар Савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Улар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдиришди.
Янгиликлар лентаси
0