Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

© Sputnik / Анатолий Устиненко / Медиабанкка ўтишСел, архив сурат
Сел, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
6-7-октябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли айрим ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. 6-7 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Янгиликлар лентаси
0