Тошкентга келган голливуд юлдузи юрак хуружи гумони билан текширувдан ўтди

© Tashkent International Film FestivalГолливуд актёри Кевин Спейси
Голливуд актёри Кевин Спейси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Кевин Спейсини Ўзбекистондаги шифокорлар МРТ текширувидан ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Голливуд актёри Кевин Спейси кинофестивалда ўзини ёмон ҳис қилганидан сўнг юрак хуружи гумони билан Тошкентдаги касалхонага ётқизилди, аммо қўрқувлар тасдиқланмади. Бу ҳақда РИА Новости Sun газетасига таяниб хабар берди.
Кевин Спейси 29 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтган XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этди.

“Кевин Спейси кинофестивалда қўли увишганидан сўнг юрак хуружидан гумони билан касалхонага ётқизилди”, — дейилади нашрда.

Тадбир давомида у ўзини ёмон ҳис қилди ва бир неча сония давомида “чап қўли бутунлай увишиб қолди”, деб ёзади Sun.
Газетанинг ёзишича, шифохона шифокорлари керакли текширувдан ўтказиб, МРТ текширувини ўтказишган. Синовлар натижаларига кўра, қўрқувлар ўз тасдиғини топмади, кейинроқ актёр кинофестивалда нутқ сўзлаб, содир бўлган воқеа ҳақида гапирди, деб хабар беради нашр.
Янгиликлар лентаси
0