Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси тайинланди

© Foto : twitter.com/ZBenHillelЖаҳонгир Аминов
Жаҳонгир Аминов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Жаҳонгир Аминов илгари Ўзбекистоннинг Исроил ва Озарбайжондаги элчихоналарида ишлаган.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Зехавит Бен-Ҳилел Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
У Аминовга муваффақиятлар тилади ва Исроилдаги аввалги тажрибаси икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонч билдирди.
Жаҳонгир Аминов 1974 йилда туғилган. Дипломат Самарқанд кооператив институтининг (ҳозирги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти) халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. Ўз мутахассислиги бўйича Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида ишлаган.
У 2000 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг Исроил ва Озарбайжондаги элчихоналарида фаолият кўрсатган. Бу лавозимга тайинлангунига қадар МДҲ давлатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аминов 2020-2023 йилларда Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси раҳбари бўлган Феруза Маҳмудова ўрнини эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0