Путин Ғарб гегемонлигига ташхис қўйди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе дискуссионного клуба "Валдай"
Президент РФ В. Путин принял участие в работе дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
Путин Россия Ғарбнинг умумжаҳон гегемония даъвосига нафақат қарши чиққанини тасдиқлади, балки бу гегемонлик йўқ қилинаётганини ва у йўқ қилинишига ишонч билдирди.
Президент Путин бу сафар Валдай клуби йиғилишида деярли тўрт соат давомида иштирок этган бўлсада, энг муҳим фикрни ўз нутқининг очилиш қисмида айтиб ўтди.

Россия президенти сўз бошида нафақат ҳозирги халқаро вазият ҳақидаги тушунчасини шакллантирган, балки келажак ҳақидаги тасаввурларини ҳам. Глобал келажак ҳақидаги.
У ҳатто Россиянинг буюклиги формуласини айтиб ҳам берди: суверенитетни мустаҳкамлаш, ўзини ўзи таъминлаш деб тушунилган.
Путиннинг айтишича, Украина инқирози ҳудудий можаро эмас, балки янги дунё тартиби тамойиллари учун курашдир. Олдимизда янги дунё қуриш вазифаси турибди, чунки дунё тартибида аллақачон ўзгаришлар рўй бермоқда ва вақт сиқилаётганга ўхшайди. Мустаҳкам тинчлик эса, қачонки "Ҳеч ким бошқаларни гегемон хоҳлаган тарзда яшашга мажбур қила олмаса" ўрнатилади.
Яъни, Путин Россия Ғарбнинг умумжаҳон гегемония даъвосига нафақат қарши чиққанини тасдиқлади, балки бу гегемонлик йўқ қилинаётганини ва у йўқ қилинишига ишонч билдирди. Ва бу асосий уч омил ёрдамида амлага ошади: Ғарбнинг узоқни кўра олмаслик ва ўзига бўлган ортиқча ишончи, жаҳон цивилизацияларининг мувозанатли ва адолатли дунё тартибини барпо этишга интилиши ва Россиянинг саъй-ҳаракатлари туфайли.
Путин амалда учинчиси ҳақида деярли гапирмади, лекин у Ғарб ва жаҳон цивилизациялари ҳақида аниқ фикрлар билдирди: "АҚШ ва унинг сунъий йўлдошлари гегемонлик йўналишини қатъий танладилар - ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳатто маънавий қадриятлар соҳасида ҳам.”
Шу билан бирга, Путин "бошданоқ монополия ўрнатишга уринишлар муваффақиятсизликка учрагани бизга аён бўлганини" таъкидлади: "Дунё ягона тизимга бўй сунмайди, чунки у жуда мураккаб ва хилма-хилдир". Россия, Хитой, Ҳиндистон, ва , ислом олами ва Ғарбнинг ўзида ҳам дунё ҳукмронлигига даъволарлик қилиш бефойдалиги ва ҳатто (Ғарб учун хавфлилиги) ҳақида огоҳлантирганлар кўп бўлган. Бироқ, улар огоҳлантиришларга, жумладан, Путиннинг таклифларига ҳам эътибор беришмади. Хўш, бу нима учун содир бўлди?
Путиннинг ўзи бу саволга жавоб берди: "Афтидан, муаммо геосиёсий манфаатлар ва бошқаларга нисбатан такаббур муносабатда бўлишда. Мана гап нимада — ҳаддан ортиқ ўзига ишонишда".
Аммо ўзига ишонч сабаблардан биттаси. Путиннинг нутқида бу саволга чуқурроқ жавоб ҳам мавжуд. Ғарбнинг улкан қудрати кўп асрлик мустамлакачилик сиёсати ва колонияларни талон-тарож қилиш натижасида тўпланганини таъкидлаб, у шундай хулоса қилди:
"Ғарб тарихи, аслида, чексиз кенгайиш йилномасидир. Ғарбнинг дунёга таъсири бу улкан ҳарбий-молиявий пирамида бўлиб, у ўзини таъминлаш учун доимо янги ёқилғига - бошқаларга тегишли табиий, технологик, инсон ресурсларига муҳтож. Шунинг учун, Ғарб шунчаки ўзини тўхтата олмайди ва бундай қилиш нияти ҳам йўқ."
Атрофдагилар бу яхши оқибатларга олиб келмаслигини айтиб турса ҳам, Ғарб нега гегемонликка интилишда давом этмоқда, деган саволга кенг қамровли жавобдир. Чунки Ғарб катта тезликда олдинга интилаётган велосипедчи каби ўзини тўхтата олмайди.
Агар у тўхтаса, у йиқилиб тушади, лекин Ғарбнинг муаммоси шундаки, унда тормоз ҳам йўқ. "Англо-Саксон гегемонияси" велосипедининг тормозлари бузилганми ёки Атлантика элиталари улардан фойдаланишни хоҳламайдиларми? (ёки билмайдиларми) - бу иккинчи савол. Асосийси, дунёнинг қолган қисми бу кўрди ва анлади: "ғамсиз пойгачи" тезлигини пасайтирмоқчи эмас ва ўз ғалабасига ишонади. Унинг ғалабаси эса — бошқалар, ўзлари буни хоҳламай туриб, Ғарбга яқинлашиб келаётган жар ҳақида айтиб туриб, унга эргашишга мажбур бўлишида.
Муамммо шундаки, пойганинг бошқа иштирокчилари шунчаки тўхтай ёки бошқа йўлга бурила олмайдилар. Ҳамма бир занжир билан боғланган ва Ғарбнинг умумий қуввати унга ҳозирча етакчиликни сақлаб қолишга қодир. Етакчиликдан воз кечиш ҳақидаги фикрни ҳам у қабул қилмайди. Хўш, уни нима қилиш керак?
Мана шу жоийда, цивилизация муҳим рол ўйнай бошлайди. Дунёнинг бошқа цивилизациялари янги дунё тартиби ҳақида келишиб олиши (яъни пойга қоидалари ва йўналишини ўзгартириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар) амалга ошириш истаги ва қобилияти керак бўлади.
Путин Валдай клуби форумида айнан мана шу нарсалар ҳақида гапирди. Ўзига хос давлат-цивилизация бўлган Россиянинг хусусиятлари, нафақат унинг ўз ривожланишини акс эттиради, балкин бутун дунё тартибининг асосларини ҳам акс этади. Ушбу янги дунё тартиби ғалабасига биз умид қиламиз".
Путинга кўра, келажак — бу кўп қиррали, тенг ҳуқуқли хилма-хил цивилизациялар дунёсидир.
"Ишончим комилки, инсоният тарқоқ рақобат, ёки блокларга бўлинган ҳолда қарама-қаршилик қилиш ёки ҳаммани бир қозонда қайнатиб универсал маданият яратиш йўлидан бораётгани йўқ. Инсоният цивилизация-давлатлар синергияси, катта ҳудудлар, умумий қадриятли жамиятлар томон кетмоқда", - деди Путин.
Шу билан бирга, цивилизация ҳаммага мос келадиган универсал нарса эмас. Ҳар бир цивилизация бошқалардан фарқ қилади, ҳар бири маданий жиҳатдан ўзига хос, тўлиқ ва ғоя ва қадриятларини ўз тарихи ва анъаналаридан олади. Ўзига бўлган ҳурмат, албатта, бошқаларнинг ҳурматдан келиб чиқади, лекин бу бошқаларни ҳам ҳурмат қилишни англатади. Шу сабабли ҳам цивилизация ҳеч кимга ҳеч нарсани мажбурламайди, ва ўзига мажбурлаб киритишга ҳам йўл қўймайди. Агар ҳар бир цивилизация айнан шундай қоидага амал қилса, бу халқаро муносабатларнинг барча иштирокчиларининг уйғун яшаши ва ўзаро яратувчан ҳамкорлигини таъминлайди”.
Булар шунчаки орзулар, чунки цивилизациялар доимо рақобатлашади. Шундайми? Йўқ, чунки муаммо рақобатда (ёки душманлик) қилишда эмас, балки битта цивилизациянинг ўз қадриятларини қолган барчага мажбурий сингдиришга уринишида. Қолаверса, Ғарб бугун ўз Европа цивилизациясини ёки унинг Англо-Саксон версиясини сингдиришга уринмаяпти — Ғарб элитасининг глобалист қисми трангуманистик (яъни инсондан кейинги) қадриятларни, Ғарбга ҳам Шарққа ҳам бирдек бегона бўлган трансцивилизацияни тарғиб қилмоқда.
Ва бу диктатга қаршилик тобора кучайиб бормоқда. Путин айнан ушбу тенденцияни тушунган ҳолда, бугунги тартибсиз ва афсуски, ўзининг асосий қадриятларини йўқотган дунёда, "айнан цивилизацияларга суяниш ва давлат-цивилизацияларни тобора кўпроқ қўллаб-қувватлаш муваффақиятга эришишнинг зарурий шарти" деган тушунчага келган.
Россия эса айнан шу нарсага - жаҳоннинг гуллаб-яшнаган мураккаб цивилизациялари янги дунёни қандай қуриш ва келажакка янги йўлни қандай танлаш ҳақида ўзаро келишиб олишларига пул тикмоқда. Ҳақиқат туйғусини йўқотган “илғор инсоният етакчиси” ҳаммани олиб кетаётган жарликка ўрнига.
Янгиликлар лентаси
0