Путин ва Мирзиёевнинг қўшма баёноти

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПереговоры президента РФ В. Путина и президента Узбекистана Г. Мирзиеева
Переговоры президента РФ В. Путина и президента Узбекистана Г. Мирзиеева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарлари имзоланган икки томонлама ҳужжатлар Россия ва Ўзбекистон орасида ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Кремлда бўлиб ўтган музокара якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилишди.
Унда Россия — Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий йўналишлари санаб ўтилган:
1.
Россия ва Ўзбекистон ҳудудий ва халқаро хавфсизлик йўлида ўз саъй ҳаракатларини бирлаштиради, ҳар қандай хавфларни сиёсий-дипломатик йўл билан ечим топишга ҳаракат қилади.
2.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда виждонсиз рақобатдан ҳимояланиш чораларини келишилган ҳолда қабул қилади.
3.
Икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади, жумладан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга ҳам.
4.
Томонлар узоқ муддатли энерегетик хавфсизликни таъминлаш борасида ҳамкорликни йўлга қўяди. Ушбу мақсадда нефт ва газ соҳаларида янги объектлар қуриш давом этади.
Томонлар тинч атом соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режаларини тасдиқлайди.
5.
Томонлар ташқи иқтисодий фаолиятни таъминлаш мақсадида, молия соҳасида ҳамкорликни давом эттиради.
6.
Транспорт соҳасида транспорт коридорларининг самарадорлигини ошириш, Каспий, Жануб ва Жанубий-Осиё йўналишларида янги транспорт коридорлари яратишга қаратилган ҳамкорклик йўлга қўйилади.
7.
Божхона соҳасида икки тмонлама савдо учун қулай шароитлар яратилади.
8.
Терроризм ва экстремизмга қарши кураш диққат марказида бўлади.
9.
Мавжуд ва янги шартномалар асосида мудофаа ва ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик йўлга қўйилади.
10.
Тиббиёт соҳасида етакчи тиббий муассаслар ҳамда таълим ташкилотлари орасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
11.
Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш бўйича қўшма дастурлар ташкил этилади.
12.
ОТМ ва илмий-текшириш институтлари орасида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилади.
13.
Томонлар Россия ва Ўзбекистон халқаларининг маданий меъросини асраш ва ўзаро тарғиб қилишга қизиқиш билдиришди.
14.
Спорт соҳасида алоқалар ривожлантирилади, ҳеч қандай бойкот, дискриминация ва сиёсат аралашувига йўл қўйилмайди.
15.
Томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантиришда Россия ва Ўзбекистон ОАВларининг муҳим ролини қайд этган ҳолда, ахборот ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди.
16.
Томонлар биологик хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни давом эттиради, Бакериологик, биологик ва токсин қуроллар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш Конвенциясига сўзсизх амал қилади.
17.
Томонлар инфекцион касалликларга қарши курашда ҳамкорликни давом эттиради.
18.
Томонлар БМТ Низоми ва мақсади, халқаро ҳуқуқ нормаларини тўлиқ тан олади ва уларга содиқ қолади.
19.
Томонлар давлатлар орасида тортишувлар, халқаро қонунларга зид равишда, кимнингдир сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланишини қоралайди.
20.
Томонлар ШҲТ ва МДҲ доирасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманетар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиради.
21.
Халқаро ва ҳудудий хавфсизликка алоҳида эътибор берилади, ЕОИИ доирасида ҳамкорлик ривожлантирилади.
22.
Томонлар ирқ, миллий, диний ва этник белгиларга кўра дискриминациянинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва халқаро мажбуриятлари доирасида бунга қарши курашади.
23.
Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига алоҳида эътибир берилади. Бунда асосий рол БМТ ўйнаши керак.
24.
Томонлар Остонада 2022 йилнинг 14 октябрида имзоланган "Россия — Марказий Осиё" келишуви фаорматида ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этишади.
Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган самарали музокаралар, имзоланган икки томонлама ҳужжатлар Россия ва Ўзбекистон орасида ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Россия халқига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Россия президентини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0